ОНЛАЙН НКМ: ҚУЛАЙ ВА ИШОНЧЛИ

ОНЛАЙН НКМ: ҚУЛАЙ ВА ИШОНЧЛИ

Noyabr 10, 2020 0 By admin

Биласизми, нақд пулда харид қилган маҳсулотлар учун назорат-касса машинаси чекини талаб қилиш орқали биз яширин иқтисодиётга қарши курашишга ўзимизнинг муносиб ҳиссамизни қўшишимиз мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил йил 6 сентябрдаги «Савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасидаги ҳисоб-китоблар тизимига замонавий ахборот технологияларини жорий қилиш ҳамда ушбу соҳада жамоатчилик назоратини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони қабул қилинган эди. Ушбу Фармон билан нақд пул тушумига эга тадбикорлик субъектлари босқичма-босқич онлайн назорат касса машинасидан фойдаланишга ўтишлари белгилаб берилди.

Бугунги кунда Қашқадарё вилоятидаги 4296 та тадбиркорлик субъекти онлайн назорат-касса техникаларидан фойдаланишга ўтган.

Солиқ идораси – тадбиркорга кўмакчи шиори остида Қашқадарё вилояти Давлат солиқ бошқармаси масъул ходимлари тадбиркор ҳузурида бўлиб жараён билан боғлиқ тушунтириш-тарғибот ишлари олиб борилмоқда.

Хусусан, Қарши шаҳридаги «Хумоюн» хусусий корхонасига қарашли савдо дўконида бўлган солиқ хизмати органлари ходимлари тадбиркор билан онлайн назорат-касса машинасининг қулайликлари ҳақида суҳбатлашиб, уларни қизиқтирган саволларга жавоб қайтаришди.

Олиб борилаётган тадбирлардан кўзланган мақсад битта – яширин иқтисодиётга қарши курашиш.

 Фирдавсий Жабборов,

Қашқадарё вилояти Давлат солиқ

бошқармаси Матбуот хизмати раҳбари