МУАММОЛАРГА ЕЧИМ ТОПИЛАДИ

МУАММОЛАРГА ЕЧИМ ТОПИЛАДИ

Noyabr 3, 2020 0 By admin

Вилоят Давлат солиқ бошқармаси бошлиғи, вилоят IV сектор раҳбари Азамат Бозоров Яккабоғ туманида сайёр қабул ўтказди.

Сайёр қабулда туман аҳолисини кўпдан буён қийнаб келаётган муаммолар юзасидан мурожаатлар бўлди.

–        Мен «Ёшлик» МФЙдаги «Ёшлик» кўчасида яшайман, – дейди фуқаро М. Жумаева. – кўчамизда электр тармоғидаги узилишлар аҳоли норозилигига сабаб бўлиб келаётган эди. Сайёр қабулда янги трансформатор ўрнатиб беришларини сўраб мурожаат қилдим. Бу мурожаатим қаноатлантирилди. Бундан кўчамизда яшовчи аҳоли беҳад мамнун бўлиши шубҳасиз.

Сайёр қабулда Турон қишлоғида яшовчи Чарос Ботирова қишлоқ врачлик пунктига ишга жойлашиш бўйича мурожаат қилди. Бу мурожаат шу ернинг ўзида туман тиббиёт бирлашмаси раҳбарлари билан келишилган ҳолда ижобий ҳал этилиши режалаштирилди.

Бундан ташқари, тадбиркор Нурбек Ортиқовнинг солиқ тўловлари бўйича келиб чиққан ортиқча қарздорликни бартараф этиш бўйича қилган мурожаати қаноатлантирилди.

Шу куни сайёр қабулда 17 нафар фуқаро 23 та масала юзасидан мурожаат қилиб, шундан  ички йўлларни таъмирлаш, электр энергияси, тадбиркорлик учун ер ажратиш масалаларида 4 тадан, боғча, ичимлик суви ва қурилиш масаларида 2 тадан ҳамда табиий газ, бандлик, банкдан кредит олиш, солиқ ва моддий ёрдам масалаларида 1 тадан мурожаатлар келиб тушди.

Вилоят IV сектор раҳбарининг қабулида ҳал этиш учун маълум бир вақт талаб қиладиган мурожаатлар бўйича тегишли ташкилотларга кўрсатмалар берилди ва ижроси назоратга олинди.

Мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, жумладан,  сектор раҳбарларининг аҳоли муаммоларини ўрганиб, уларга ечим топиш юзасидан ўтказилаётган сайёр қабуллари мавжуд муаммоларни баратаф этиб, аҳолига қулайликлар яратишга оғирини енгил қилишга хизмат қилади. Бу эса халқимизнинг турмуш фаровонлигини юксалтириб, аҳолининг эртанги кунга бўлган ишончини янада оширади.

F. ҲАҚБЕРДИЕВ