САЙЁР ҚАБУЛ МУРОЖААТЛАР ИЖРОСИГА ХИЗМАТ ҚИЛМОҚДА

САЙЁР ҚАБУЛ МУРОЖААТЛАР ИЖРОСИГА ХИЗМАТ ҚИЛМОҚДА

Oktabr 27, 2020 0 By admin

Мамлакатимизда халқ билан мулоқот қилиш, уларнинг қонуний талаблари, сўров ва таклифларини амалга оширишда жойларда ўтказилаётган сайёр қабуллар муҳим аҳамият касб этмоқда.

Қашқадарё вилояти Давлат солиқ бошқармаси бошлиғи Азамат Бозорв, вилоят Халқ қабулхонаси мудири Фахриддин Жумаевлар Чироқчи туманида аҳоли вакиллари учун сайёр қабул ўтказди.

 Мамлакатни жадал ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, биринчи навбатда қишлоқларда аҳоли учун муносиб турмуш шароити яратиш, шунингдек, аҳолининг бунёдкорлик салоҳиятини рўёбга чиқаришга қаратилган қатор муҳим давлат ва ҳудудий дастурлар, қонун ҳужжатлари қабул қилинди.

Жойларда ишларнинг ҳақиқий аҳволини ҳар томонлама ва чуқур ўрганиш, халқ билан бевосита мулоқотнинг сифат жиҳатдан янги ва самарали шаклларини жорий этиш мақсадида Президентимизнинг 2019 йил 8 январдаги «Ҳудудларни тубдан такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-4102-сонли қарори қабул қилинди. Мазкур қарор билан ҳудудлардаги муаммоларни тезкор ўрганиш ва ечимини топишда сектор раҳбари билан барча туманларда сайёр қабуллар ўтказилиши доимий йўлга қўйилгани яхши самара бермоқда. Давлат ва жамият ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлайдиган мазкур халқ билан мулоқот услуби тобора ўзига хос анъанага айланиб бормоқда. Бундай амалиёт фуқаролар билан мулоқотни сифат жиҳатдан яхшилашга ёрдам беради.

Сайёр қабул давомида фуқаролардан, ижтимоий тамъинот, тадбиркорликни ривожлантириш, тижорат банкларидан кредит олиш ва бошқа масалаларда мурожаатлар келиб тушди. Ҳар бир мурожаат ечими юзасидан мутасадди ташкилот вакилларининг изоҳлари эшитилди. Мурожаатлар ижроси юзасидан вақт ва масъуллар белгилаб олинди.

-Бугунги сайёр қабулда 16 нафар фуқаролардан 18 та мурожаат келиб тушди. Асосий мурожаатлар тижорат банкларидан кредит олиш, моддий ёрдам, ижтимоий таъминот масаларида бўлди:-дейди Қашқадарё вилояти Давлат солиқ бошқармаси масъул ходими Ўткир Норматов. Ҳар бир мурожаат мутасадди ташкилот вакиллари иштирокида ўрганиб чиқилди.

Сайёр қабулларда туман ҳокимлари, тегишли ҳудудий ташкилотлар раҳбарларининг иштирок этаётгани фуқароларнинг мурожаатлари, муаммоларини, ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни тезроқ аниқлаш ва ҳал этиш имкониятини яратиши шубҳасиз.

Мухтасар айтганда, сайёр қабул аҳоли муаммоларини жойида, тез ва самарали ҳал этиш имконини бераётгани, ҳудудларда йиллар давомида йиғилиб қолган муаммоларни аниқлаш ва бартараф этилишида давлат органлари ва ташкилотлари олдига вазифалар қўяётгани ва ушбу вазифаларни тўлақонли бажаришга ундаётгани билан муҳим аҳамият касб этмоқда.

Қашқадарё вилояти Давлат солиқ бошқармаси Матбуот хизмати