АЛКАГОЛЬ МАҲСУЛОТЛАРИ ҚАНДАЙ НАРХЛАРДА СОТИЛАДИ?

Oktabr 15, 2020 0 By admin

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 23 декабрдаги  327-сон «Алкоголли маҳсулотлар учун энг кам улгуржи-сотиш ва чакана нархларни жорий этиш тўғрисида»ги қарорининг 2-банди талабларига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2020 йил 22 сентябрдаги 43, 2020-37-сон «Алкоголь маҳсулотлари учун энг кам улгуржи-сотиш ва чакана нархларни қайта кўриб чиқиш тўғрисида»ги қарори қабул қилиниб, мазкур хужжат Адлия вазирлигидан 2020 йил 29 сентябрда 3188-1 – сон билан рўйхатга олинган. Ушбу қарорга кура, 2020 йилнинг 1 октябридан бошлаб қуйидаги миқдорларда алкоголь маҳсулотлари (пиводан ташқари) учун энг кам улгуржи-сотиш ва чакана нархлар жорий этилган.

Бунда, ҳар бир сиғимдаги алкоголь маҳсулотларини энг кам улгуржи-сотиш ва чакана нархлари 1 литр тайёр маҳсулот учун белгиланган энг кам улгуржи-сотиш ва чакана нархлардан келиб чиққан ҳолда мутаносиб равишда тўғри белгиланиши лозим.

1.      2020 йилнинг 1 октябридан бошлаб алкоголь маҳсулотлари юқоридаги қарорда белгиланган энг кам нархлардан паст нархларда сотилиши мумкин эмас. Бунда, 2020 йилнинг 1 окябрь ҳолатига ишлаб чиқарувчи корхоналардаги ҳамда чакана савдо корхоналаридаги алкоголь маҳсулотларининг қолдиқлари ҳам 2020 йилнинг

1 октябридан кучга кирадиган энг кам улгуржи – сотиш ва чакана нархлардан паст бўлмаган нархларда сотилиши лозим.

2.      Алкоголь маҳсулотларининг қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам улгуржи- сотиш ва чакана нархлардан паст нархларда сотилганлиги учун ушбу маҳсулотларни тайёрловчи (ишлаб чиқарувчи) корхоналарга ҳамда чакана савдо кархоналарига нисбатан тегишли жарималар қўлланилади, айбдор шахслар эса қонун ҳужжатларида белгиланган жавобгарликка тортилади.

Жумладан:

a)      Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 28 октябрдаги 239-сон қарорининг 1-иловасига мувофиқ тасдиқланган «Товарлар (ишлар, хизматлар)га тартибга солинадиган нархлар (тарифлар)ни шакллантириш, декларация қилиш (тасдиқлаш) ва белгилаш ҳамда уларнинг қўлланилишини давлат томонидан назорат қилиш тартиби тўғрисида»ги Низомнинг 49-бандига кўра, алкоголли маҳсулотлар (пиводан ташқари) қонун ҳужжатларида белгиланган минимал улгуржи-сотиш нархларидан паст нархларда сотилиши ҳолатлари аниқланган тақдирда, алкоголли маҳсулотларни (пиводан ташқари) тайёрловчи корхонага нисбатан қуйидагича жарима қўлланилади:

алкоголли маҳсулотларни (пиводан ташқари) ишлаб чиқарувчи корхона томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган минимал улгуржи-сотиш нархларидан паст нархларда сотилган қийматнинг 20 фоизи миқдорида, бироқ белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг камида 200 баравари миқдорида;

жарима қўлланилгандан кейин бир йил мобайнида айнан ўша қоида бузиш такроран аниқланганда – алкоголли маҳсулотларни (пиводан ташқари) ишлаб чиқарган корхона томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган минимал улгуржи-сотиш нархларидан паст нархларда сотилган қийматнинг 50 фоизи миқдорида, бироқ белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг камида 300 баравари микдорида.

Ушбу жарима суммаларини аниқлашда сотилган алкоголли маҳсулотлар (пиводан ташқари) қиймати қонун ҳужжатларида белгиланган минимал улгуржи-сотиш нархи бўйича ҳисоблаб чиқилади.

b)      Чакана савдода алкоголь маҳсулотлари қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам чакана нархлардан паст нархларда сотилганлик ҳоллари аниқланганда, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 16 мартдаги ПҚ-605 сон «Алкоголли маҳсулотлар билан чакана савдо қилишни янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ алкоголли маҳсулотлар билан чакана савдо қилиш қоидалари бузилганлиги учун юридик шахсларга алкоголли маҳсулотлар билан савдо қилиш ҳуқуқидан маҳрум этилган ҳолда, энг кам ойлик иш ҳақининг

200 бараваридан 300 бараваригача миқдорда жарима солинади ҳамда айбдор шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган жавобгарликка тортилади.

Ш. АВАЗОВ,ВДСБ юридик шахсларга хизмат кўрсатиш бўлими бошлиғи