ҚАМАШИ ТУМАНИ ДАВЛАТ СОЛИҚ ИНСПЕКЦИЯСИГА ЯНГИ БОШЛИҚ ТАЙИНЛАНДИ

ҚАМАШИ ТУМАНИ ДАВЛАТ СОЛИҚ ИНСПЕКЦИЯСИГА ЯНГИ БОШЛИҚ ТАЙИНЛАНДИ

Oktabr 8, 2020 0 By admin

Давлат солиқ қўмитасининг буйруғига кўра Караманов Ғанишер Жуманазарович Қамаши тумани Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Караманов Ғанишер Жуманазарович 1979 йилда Қашқадарё вилояти Чироқчи туманида туғилган. У 2003 йилда Тошкент Молия институтини тамомлаган.

Ғ.Караманов бундан олдин Қашқадарё вилояти Чироқчи тумани Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи ўринбосари лавозимида ишлаб келган.

Ғанишер Караманов Солиқ хизматининг I даражали инспектори.