ЯНГИ ИССИҚХОНАЛАР ТАШКИЛ ЭТИЛАДИ

ЯНГИ ИССИҚХОНАЛАР ТАШКИЛ ЭТИЛАДИ

Sentabr 16, 2020 0 By admin

Қарши шаҳридаги «Журналистлар уйи»да журналистлар ва блогерлар учун ташкил этилган брифингда вилоят ҳокимининг ўринбосари Ойбек Шагазатов иштирок этди.

Брифингда вилоятимиз иқтисo­диётини ривожлантириш истиқболлари, жумладан, иссиқхоналар фаолиятини кенг йўлга кўйиш хусусида  алоҳида тўхталиб ўтилди. Келгусида  Қарши туманида 500 гектар майдонда энергия ва сув тежовчи иссиқхоналар, Миришкор туманида 100 гектарда лимонарийлар, шунингдек, «Бир маҳалла – бир маҳсулот» тамойили асосида вилоятдаги 30 та маҳаллада аҳоли хонадонларида умумий майдони 260 гектарга тенг кичик (2-3 сотихли) иссиқхоналар ташкил этиш назарда тутилган.

Бундан ташқари, брифингда  қурилиш материаллари ва тўқимачилик саноатини ривожлантириш, «Чироқчи» эркин иқтисодий зонаси ва кичик саноат зоналари фаолиятини йўлга қўйиш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш, туризмни тараққий эттириш, лалми ерларни ўзлаштириш ва бошқа соҳаларни ривожлантириш масалаларида ҳам атрофлича сўз юритилди.

Л. ЭЛМАТОВ .