ҚОПЛАРДА КАРТОШКА ЕТИШТИРИЛМОҚДА

ҚОПЛАРДА КАРТОШКА ЕТИШТИРИЛМОҚДА

Aprel 22, 2020 0 By admin

Бугун аҳоли тмонидан томорқа ер майдонларидан самарали фойдаланиш аввалигидан ҳам муҳим аҳамиятга эга эканлиги ҳақида барчамиз яхши биламиз.

Мамлакатимизга кириб келган коронавирус пандемияси мисли кўрилмаган ташвишларни келтирган бир пайтда, томорқаларимизда етиштирилаётган мева-сабзавот ва полиз маҳсулотлари билан оиламиз фаровонлигини, дастурхонимиз тўкинлигини таъминлаш ҳар биримизнинг инсонийлик бурчимиздир.

Қарши шаҳар давлат солиқ инспекцияси бошлиғи, IV сектор раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ аъзолари хонадонма-хонадон юриб аҳолига томорқадан фойдланишнинг аҳамияти ҳақида тушунтириш ишларини олиб бормоқдалар.

Қарши шаҳридаги “Арабхона” маҳалла фуқаролар йиғинида 953 та хонадонлар мавжуд. Уларда 10 минг 223 нафар аҳоли истиқомат қилади. Бугун томорқаларда ер ағдариш, унга экин экиш ишлари авж паллада.

Шу  маҳалланинг “Олтин тепа” кўчасида яшовчи Соҳиб Алпанов ҳам турмуш ўртоғи билан бирга ерга меҳр бериб, унга кўчат қадашга тайёрлади. Улар ҳар йили бозордан сотиб олинадиган 5-6 млн сўмлик сабзавот маҳсулотларини томорқаларида етиштиришади. Уй шароитида жундан ип йигириб, гилам тўқишади. Шундан рўзғор бут, оила тўкин.

—Бугун ишчи гуруҳ аъзолари билан хонадонларга кирар эканмиз, бир хонадонда парранда боқилаётгани, яна бир хонадонда сабазавот маҳсулотлари экилганига гувоҳ бўлмоқдамиз:-дейди Қарши шаҳар давлат солиқ инспекцияси бошлиғи, IV сектор раҳбари Камолиддин Султонов.-Бугун кирган хонадонларимизнинг айримларида экинларни суғориш учун сув масаласи муаммо бўлаётгани айтилди. Биз уларга экинларни томчилаб суғориш масаласида амалий ёрдам бермоқдамиз.  

Изланган имкон топади деганларидек, Илёс Ражабов парандачиликни даромад манбаи сифатида билади. У товуқ етиштириб сотади. Оила аъзолари ҳам шу юмуш билан банд. Ҳар йили ўртача 3 мингта товуқ сотади. Тахминан 15-20 млн сўм рузғорга даромад олиб келади.

Жўрабек Холматов Янгибоғ кўчаси 20 уйда истиқомат қилади. У қопларнинг ичига картошка уруғини қадади. Айтишича, ҳар бир қопдан ўртача 40-50 клограммдан ҳосил олишни режалаштирган. Шу вақтгача сув масаласида муаммо бор эди. Сектор раҳбари бу масалани ижобий ҳал этиш учун унга томчилатиб суғориш мосламасини ўрнатишга амалий ёрдам кўрсатди.               

Серҳосил еримиз, даромад олишга томорқамиз бор экан, доимо ундан унумли фойдаланиб, хонадонларимизни обод, яшаш шароитимизни муносиб ҳолатга келтириш учун ҳаракат қилишимиз лозим. Муғжагул кўчаси 62 уйда яшовчи Жаҳонгир Ражабов ҳам бугун ерга ишлов бериб, уни кўчат экишга тайёрламоқда. Сектор раҳабари томонидан экиш учун кўчатлар берилди.

Маълумки,  ерга кўчат қадашда баҳорнинг бир куни йилга татийди. Ишчи гуруҳ аъзолари бу борада фуқароларга керакли кўрсатмаларни бериб келмоқдалар.