АЗАМАТ –  ЖАҲОН ЧЕМПИОНИ

АЗАМАТ – ЖАҲОН ЧЕМПИОНИ

Oktabr 30, 2019 0 By admin

Мамлакатимиз  истиқлолга эришгандан буён спортга эътибор ошиб, ўзбек спортчилари жаҳон ареналарида юксак натижаларни  кўрсатиб келишмоқда. Айниқса, яккалик бахсларда ҳамюртларимиз эришаётган  ютуқлар  ҳар қанча таҳсинга лойиқ. Мана, бир неча йилдирки, боксчиларимизнинг эришаётган ютуқлари оламга шов-шув бўлаяпти, десак асло муболаға бўлмайди.  Курашчиларимизнинг муваффақиятлари ҳам миллатимизни дунёга танитиб келаётир.

Яқинда яна бир ҳамюртимиз Азамат Нуфтиллаев универсал жанг бўйича жаҳон чемпионлигини қўлга киритди. ММА оламида «Аждар» номи билан машҳур бўлган Азамат Украина давлатининг Винница шаҳрида кураш мусобақасида ҳам, жанговор йўналишда ҳам барча рақибларини енгиб, шоҳсупанинг юқори поғонасидан ўрин олди.

Универсал жанг йўналишида спортчимиз оғир вазн тоифасида ярим финалда озарбайжонлик  рақибини енгган бўлса, финалда молдовиялик Александр Льяхни мағлубиятга учратиб, жаҳон чемпионлигини қўлга киритди.

Суратда: А. НУФТИЛЛАЕВ