Ноқонуний фаолиятга йўл йўқ

Oktabr 21, 2019 0 By admin

Бугун тарбиркорлик ҳаётимизда тобора ҳал қилувчи кучга айланиб бораётгани, айни ҳақиқат. Юрт равнақи ва аҳолини иш билан таъминлашнинг энг асосий ва қулай йўли ҳам аслида тадбиркорлик соҳа билан боғлиқ. Буни биз ҳаётий ҳақиқат эканини англаб етдик, десак адашмаган бўламиз. Шу сабабдан ҳам тадбиркорларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш бугуннинг долзарб масалаларидандир.

Бу эса тадбиркорларимизга қонуний ишлаб, фаолиятини тобора кенгайтиришига асос бўлмоқда.

Лекин, берилаётган имкониятлардан тўғри фойдаланиш ўрнига белгиланган тартибларни четлаб ўтишга уринаётган шахсларнинг борлиги афсуски, ҳақиқат. 

Масалан, Шаҳрисабз туман Янги ҳаёт қишлоғида яшовчи фуқаро И.Б. ўз уйида ҳужжатсиз ва рухсатсиз яширин цеҳ ташкил этиб миллий ширинликлар ишлаб чиқараётганлиги аниқланган.

Шунингдек, туман Қутчи қишлоқ фуқаролар йиғини Қутчи қишлоғида яшовчи фуқаро Т.М ҳужжатсиз ва рухсатсиз тикувчилик фаолияти билан шуғулланётганлиги аниқланган.

Бундан ташқари  тадбирлар давомида солиқ мажбуриятларини бажаришда солиқ тўловчиларга ҳар томонлама кўмаклашиш, солиққа оид ҳуқуқбузарликлар профилактикасининг таъсирчан механизмларини ишлаб чиқиш ва солиқ тўловчиларнинг ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Бугун тадбиркорлик фаолияти билан қонуний шуғулланиш истагида бўлган шахслар учун барча имкониятлар мавжуд. Ноқонуний фаолиятни олдини олиш эса доимий назоратда.

Ф.Жабборов,

Қашқадарё вилояти Давлат

 солиқ бошқармаси Жамоатчилик билан            алоқалар ва ҳуқуқий ахборот шўъбаси бошлиғи