САЙЁР ҚАБУЛ: МУРОЖААТ ВА ЕЧИМ

САЙЁР ҚАБУЛ: МУРОЖААТ ВА ЕЧИМ

Aprel 23, 2019 0 By admin

Аҳоли билан мулоқот қилиш, уларнинг мурожаатларини тинглаб, муаммоларини ҳал этиш бугун давлат аҳамиятидаги вазифа бўлиб қолди. Бундай учрашувлар пировард натижада аҳолининг турмуш даражаси ва сифатини юксалтиришга хизмат қилмоқда. Давлат органлари раҳбарлари томонидан аҳоли ўртасида ўтказиб келинаётган  очиқ мулоқотлар сўзимиз исботи бўла олади. Халқнинг дару ташвишларига шерик бўлиш билан бир қаторда, уларни қийнаётган муаммоларга тезкор ва самарали ечим топишда, эртанги кунга ишончини мустаҳкамлаб, ҳаётдан рози бўлиб яшашида жойларда ўтказилаётган сайёр қабуллар юксак самара бермоқда.

Косон туманидаги «Қўнғирот» маҳалла фуқаролар йиғинида тўртинчи сектор раҳбари, вилоят давлат солиқ бошқармаси бошлиғи Р.Насимов томонидан ўтказилган сайёр қабул ҳам кўплаб фуқароларнинг муаммоларига ечим топилганлиги билан аҳамиятли бўлди.

–   Бугун кўпчилик  юртдошларимиз чорвачилик, паррандачиликни йўлга қўйиб, тадбиркорлик қилишмоқда, – дейди фуқаро Марҳабо Юсупова. – Мен ҳам тадбиркорлик билан шуғулланишни мақсад қилдим. Ҳар бир ишни бошлаш учун маблағ керак, албатта. Шу боис, сайёр қабулда мутасаддиларга режаларимни тушунтирдим, тадбиркорликни бошлашим учун кредит олиш масалаларида кўмак беришлари сўрадим.

Фуқаронинг мурожаати ўрганиб чиқилди ва унга тегишли тушунтиришлар берилиб, масалани ҳал этиш учун АТ «Агробанк» туман бўлими вакилларига тегишли топшириқлар берилди.

–   Болаларни мактабгача таълим муассасаларига жалб этишга катта эътибор берилаётган бир пайтда қишлоғимизда болалар боғчаси йўқлиги ачинарлидир, – дейди фуқаро Бурхон Файзуллаев. – Биз ҳам фарзандларимизнинг замонавий, барча шароитларга эга муассасаларда таълим-тарбия олишларини истаймиз. Бу масалада ёрдам сўраб мурожаат қилдик.

Фуқаронинг мурожаати мутасаддилар томонидан ўрганилиб, унга  ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.

¤тказилган сайёр қабулда 112 нафар фуқаро иштирок этди. Пистали каналини қайта таъмирлаш, бетонлаштириш ва дренаж қаздириш ишларини амалга ошириш, Некўз, Узунқудуқ қишлоқлари ҳамда 27- ва 3-умумий ўрта таълим мактабларига олиб борадиган йўлларни таъмирлаш, аҳоли хонадонларини баллонли газ билан таъминлаш, мактабгача таълим муассасаси қурилиши, ичимлик суви, ер масалалари, банкдан кредит олиш ҳамда бандлик масалалари юзасидан 38 нафар фуқаронинг мурожаати эътиборсиз қолмади. Ушбу мурожаатларнинг 22 таси қаноатлантирилди, 5 таси йўл харитасига киритилди, 8 тасига эса ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.

Ф. ЖАББОРОВ