СЕКТОРЛАР ФАОЛИЯТИ САМАРАДОРЛИГИ ОШАДИ

СЕКТОРЛАР ФАОЛИЯТИ САМАРАДОРЛИГИ ОШАДИ

Yanvar 31, 2019 0 By admin

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2018 йил 13-14 декабрь кунлари вилоятимизга ташрифи чоғида секторлар фаолиятига танқидий-таҳлилий баҳо берилиб, уларнинг ишларини самарали ташкил этиш учун керакли топшириқлар берилган эди. Жумладан, Бош прокуратура, Ҳисоб палатаси, Ички ишлар вазирлиги, Давлат солиққўмитаси ходимларидан иборат ишчи гуруҳ томонидан секторлар фаолияти таҳлил қилинди, вилоят шаҳар ва туманларидаги секторлар томонидан жорий йилда амалга ошириладиган ишлар бўйича «йўл харита»лари  ишлаб чиқилишига амалий ёрдам кўрсатилди.

Ишчи гуруҳ томонидан секторлардаги штаблар фаолиятини амалга оширишда мавжуд камчиликлар ва муаммолар ўрганилди. Комиссия аъзолари билан бўлиб ўтган учрашувлар бу борада аниқ чора-тадбирлар белгилаб олишга ёрдам берди.

2019 йилда амалга ошириладиган ишлар бўйича тузилган «йўл харита»ларида 1128 та тадбирлар ўтказилиши белгиланган. Бунинг учун жами 4 трлн. 611 млрд. 361 млн. сўм маблағ сарфланиши режалаштирилди. Ушбу маблағлар ҳисобидан, 2019 йилда вилоятда 98 км йўлларни қуриш, 1200 км ички йўлларни таъмирлаш, 339 км ичимлик суви тармоқларини қуриш, 495 км ичимлик суви қувурларини таъмирлаш, 121,9 км канализация тармоқларини қуриш, 161 километрини таъмирлаш, 482 км электр ҳаво линиялари тортиб, 162 та янги трансформаторлар ўрнатиш ва мавжуд 342 та трансформаторларни янгилаш, 104 км газ қувурларини таъмирлаш, аҳолига 98960 та газ баллонлари етказиб бериш мўлжалланмоқда.

Шунингдек, 134 та мактабгача таълим муассасаси, 24 та мактаб ва 4 та шифохоналар қурилиши,101 та мактабгача таълим муассасаси, 96 та мактаб ва 54 та шифохоналар капитал таъмирланиши, аҳолининг кам таъминланган қатлами учун 753  та арзон уйлар қурилиши, 2018 та уй-жойлар таъмирланиши белгиланди.

Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш учун жорий йилда 45 та бўш турган биноларни ва 7797 га ер майдонларини ажратиш, 184 та лойиҳаларни ишга тушириш учун 205 млн. АҚШ доллари миқдоридаги хорижий инвестицияларни жалб этиш, фаолият кўрсатмаётган 337 та корхоналарни соғломлаштириш, бу орқали 23 минг 278 та янги иш ўринлари яратиб, аҳолини иш билан таъминлаш белгиланди.

Муҳтарам Юртбошимиз томонидан белгилаб берилган «Халқ давлат идораларига эмас, балки давлат органлари халқимизга хизмат қилиши керак», деган тамойил бугунги кунда барча секторлар фаолиятида муҳим дастуриламал бўлиб хизмат қилиши шубҳасиздир.

Б.ИСМОИЛОВ,

Ш.ҲУСАНБОЕВ,

Бош прокуратура бошқарма бошлиғи ўринбосарлари