ИСЛОМ КАРИМОВ ҲАЙКАЛИ ПОЙИГА ГУЛЧАМБАРЛАР ҚЎЙИЛДИ

ИСЛОМ КАРИМОВ ҲАЙКАЛИ ПОЙИГА ГУЛЧАМБАРЛАР ҚЎЙИЛДИ

Yanvar 31, 2019 0 By admin

30 январь -мустақил Ўзбекистон давлатининг асосчиси, буюк давлат ва сиёсат арбоби, ўзбек халқининг улуғ ва ардоқли фарзанди, мамлакатимизнинг Биринчи Президенти Ислом Каримов таваллуд топган кун. Бу сана муносабати билан юртимизнинг барча гўшаларида хотира тадбирлари кенг нишонланмоқда.

Эрта тонгдан Қарши шаҳри марказида ўрнатилган ёдгорлик қошида Буюк Йўлбошчи таваллудига бағишланган хотира тадбири бўлиб ўтди.

Тадбирда иштирок этган давлат ва жамоат ташкилотлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар вакиллари, фан, маданият, адабиёт ва санъат намояндалари, ёшлар жам бўлиб, вилоят ҳокими З. Рўзиев бошчилигида Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов ҳайкали пойига гуллар қўйишди, Буюк давлат арбоби хотирасига ҳурмат бажо келтирдилар.