
ОСИЁ КУБОГИ: ФИНАЛЧИЛАР МАЪЛУМ БЎЛДИ
Yanvar 31, 2019
Бирлашган Араб Амирликларида давом этаётган Осиё кубоги ўйинларида ярим финал баҳслари бўлиб ўтди. Биринчи ярим финалда кунчиқар юрт вакиллари Эрон термасини йирик 3:0 ҳисобида доғда қолдиришди.
Иккинчи ярим финалда эса мезбонлар Қатар термасига йирик 4:0 ҳисобида ютқазишди. Эътиборлиси, қатарлик футболчилар ўзига хос рекорд ўрнатишди. Улар ўтган олтита ўйинда ўз дарвозалари даҳлсизлигини сақлаб қолган ҳолда рақиблар дарвозасига 16 та тўп киритишди.
Финал ўйини 1 февраль куни Япония-Қатар терма жамоалари ўртасида бўлиб ўтади.
Финалда ҳамюртимиз Равшан Эрматов ҳакамлик қилади.
Ш. МАЖИТОВ.