ПРЕЗИДЕНТ МУРОЖААТНОМАСИ  БАХТЛИ ҲАЁТИМИЗГА АСОС БЎЛМОҚДА

ПРЕЗИДЕНТ МУРОЖААТНОМАСИ БАХТЛИ ҲАЁТИМИЗГА АСОС БЎЛМОҚДА

Yanvar 27, 2019 0 By admin

Қарши Давлат университетида «Президент Мурожаати – ёшлар нигоҳида» мавзусида очиқ мулоқот ўтказилди.

Унда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига Мурожаатномаси мазмун-моҳияти, давлатимиз томонидан ёшларга яратиб берилган имконият ва шарт-шароитлар ҳақида ёшларга тушунчалар берилди.

– Президентимизнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси давлат ва жамиятимиз ҳаётида туб бурилиш ясади, – дейди Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг Қашқадарё вилоят Кенгаши раиси Шомурод Сатторов. – Хусусан, Президентимизнинг «Мамлакатимиз аҳолисининг қарийб ярмини ташкил этадиган ёшлар билан ишлаш масаласи, бундан буён ҳам энг асосий вазифаларимиздан бири бўлиб қолади», дея таъкидлаганлари бежизга эмас.

Ушбу муҳим дастуриламал ҳужжат юртимиз ёшлари ҳаётида муҳим ўрин тутиши шубҳасиз. Бинобарин, унда белгилаб берилган муҳим топшириқ ва вазифалар, илғор ғоя ва таклифлар фаровон ва бахтли ҳаётимизга асос бўлади.

Аҳрор СОДИҚОВ.