СОЛИҚ КОНЦЕПЦИЯСИ: ТАДБИРКОРЛАР ЎҚУВИ

Yanvar 16, 2019 0 By admin

Машғулотлар беш йўналишда ўтказилиб, уларда корхоналар, ташкилотлар ҳисобчи ва раҳбарлари, якка тартибдаги тадбиркорлар иштирок этишди. Вилоят Давлат солиқ бошқармасининг етакчи мутахассислари машғулотларни ҳар бир тингловчи учун тушунарли, содда ва аниқ тарзда етказишга ҳаракат қилишди. Умумий овқатланиш, чакана ва улгуржи савдо, қурилиш соҳасида янги йилдан жорий этиладиган солиқ ставкаларининг ўзгариши хусусида иштирокчилар батафсил маълумотларга эга бўлишди. Айниқса, якка тартибдаги тадбиркорлар иштирокидаги амалий машғулотлар қизғин савол-жавобларга бой бўлди. Тадбиркорлар солиққа тортишдаги ўзгаришлар юзасидан ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислардан батафсил жавоблар олишди.

Амалий машғулотларда муҳокама қилинган мавзулар ниҳоятда долзарблиги билан аҳамиятлидир. Солиқ концепцияси ўзгаришлари билан  вилоятимиздаги бошқа тадбиркорлик субъектларини ҳам бохабар этиш мақсадида машғулотлар вилоят телевидениеси томонидан тасвирга олиниб, эфирга узатилди.

З. КЕЛДИЁРОВ