ЁШ ТАДБИРКОРЛАР УЧУН ҚУЛАЙЛИК

ЁШ ТАДБИРКОРЛАР УЧУН ҚУЛАЙЛИК

Iyul 17, 2018 0 By admin
10

Республикамизнинг барча ҳудудларида ташкил этилган «Ёшлар тадбиркорлик кластерлари» бизнесга қадам қўяётган йигит-қизларнинг оғирини енгил қилаётир.

Кластерлар Ёшлар иттифоқининг туман ва шаҳар кенгашлари ихтиёрига берилган касб-ҳунар коллежлари биноларида жойлашиб, у ердаги ишлаб чиқариш ҳудудлари ёш тадбиркорларга беш йилдан кам бўлмаган муддатга бепул ижарага берилмоқда.

Шаҳрисабзлик Мафтуна Қурбонова ҳам шу имкониятдан фойдаланди. Иттифоқ кўмаги билан банкдан имтиёзли кредит олиб, каштадўзлик билан шуғулланмоқда. У тиккан бежирим кийим-кечакларнинг ўзимизда ҳам, хорижда ҳам бозори чаққон.

– Икки нафар шогирдим билан бирга ишлаяпман, – дейди ёш ҳунарманд. – Аввал уйда фаолият кўрсатардим. Энди кичик бўлса-да, ўз цехим бор. Яхшиямки, шаҳримизда «Ёшлар тадбиркорлик кластери» очилди, жой излаб, сарсон бўлиб юрганим йўқ. Ҳозир дўппи, аёллар камзули, сумка, ҳамён, турфа пойабзаллар тайёрлаб харидорларга етказиб берамиз.

Аҳрор СОДИҚОВ