ФИДОЙИ СОЛИҚЧИЛАР РАFБАТЛАНТИРИЛДИ

Dekabr 11, 2017 0 By admin
201

Вилоят давлат солиқ бошқармасида Конституция куни муносабати билан байрам тадбири бўлиб ўтди. Унда вилоят давлат солиқ бошқармаси, шаҳар ва туманлар давлат солиқ инспекциялари ходимлари иштирок этишди.

Тадбирни вилоят давлат солиқ бошқармаси бошлиғи С.Раҳмонқулов кириш сўзи билан очиб, йиғилганларни қутлуғ сана билан самимий муборакбод этди.

Байрам тадбирида вилоят давлат солиқ хизмати органларида меҳнат қилаётган 26 нафар солиқ ходимига юксак мукофот — «Ўзбекистон Конституциясига 25 йил» эсдалик нишонини Ўзбекистон Республикаси Президенти номидан Давлат солиқ қўмитаси Режим ва кадрлар билан ишлаш бош бошқармаси бошлиғи Ойбек Абдусаламов тантанали равишда топширди. Шунингдек, байрам муносабати билан давлат солиқ хизмати органларида самарали меҳнатлари  билан алоҳида ўрнак кўрсатиб келаётган 4 нафар солиқ ходими Фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан мукофотланди.

Ш.МАЖИТОВ