ҚОРАБАЙИР ОТЛАРНИ РИВОЖЛАНТИРИШ УЧУН ЗАМОНАВИЙ МАЖМУА ҚУРИЛДИ

ҚОРАБАЙИР ОТЛАРНИ РИВОЖЛАНТИРИШ УЧУН ЗАМОНАВИЙ МАЖМУА ҚУРИЛДИ

Yanvar 24, 2018 0 By admin
8

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 15 июндаги «Ўзбекистон Республикасида йилқичилик ва от спортини ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида Яккабоғ туманида «Шўртан газ кимё  мажмуаси»  МЧЖ ташаббуси билан «Қорабайир отчилик мажмуаси» унитар корхонасида йирик мажмуа қуриб битказилди.

Замонавий талаблар асосида жиµозланган ушбу мажмуада зотдор қорабайир отлари парваришланади. Мажмуада қиш ва ёз фаслларида машғулотлар, от спорти мусобақаларини ўтказишга мўлжалланган манежлар, отхоналар барпо этилган.

Мажмуа тўлиқ ишга тушгач, бу ерда мамлакат ва халқаро  миқёсдаги мусобақалар ўтказилиши кутилмоқда.