10 МИЛЛИАРД СЎМДАН ЗИЁД СОЛИҚ ҚАРЗДОРЛИГИ УНДИРИЛДИ

10 МИЛЛИАРД СЎМДАН ЗИЁД СОЛИҚ ҚАРЗДОРЛИГИ УНДИРИЛДИ

Sentabr 11, 2020 0 By admin

Солиқлар мамлакатимиз тараққиёти ва куч-қудратини, халқимиз фаровонлиги ва тинчлигини таъминлашга хизмат қилувчи муҳим манбадир.

Бугунги кунда аксарият юртдошларимиз бунинг моҳиятини чуқур англаб, солиқларни ўз муддатида тўламоқда. Бу юртимизда солиқ маданияти тобора юксалаётганидан далолатдир. Аммо солиқ тўлашни пайсалга солиш ёки ундан қасддан бўйин товлаш ҳолатлари ҳам учраб туради. Бундай ҳолатларни бартараф этиш ва олдини олиш муҳим аҳамиятга эга. Бу жисмоний ва юридик шахслар зиммасидаги мавжуд қарздорликни бартараф этиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар натижасидир. Мажбурий ижро бюроси Қарши шаҳар бўлими солиқ қарздорликларини ундириш ва ўз вақтида тўламаган шахсларнинг мулкларини хатлаб олиш бўйича доимий тегишли чораларни кўриб бормоқда.

Жумладан, Қашқадарё вилоят иқтисодий судининг жорий йил 18 июндаги ижро варақасига асосан қарздор «Gissarneftgaz» МЧЖдан ҳудудлараро давлат солиқ инспекцияси фойдасига солиқ қарздорлигини ундириш белгиланган эди.

Ижро ҳужжати юзасидан қарздорнинг балансидаги меҳмонхона ва автотранспорт воситалари хатаб олинди. Шундан сўнг қарздор томонидан 10.416.594.803 сўм қарздорлик тўлаб берилди. Ҳозирда қолган қарздорликни ундириш чоралари кўрилмоқда.

И.Холмирзаев,

МИБ Қарши шаҳар бўлими давлат ижрочиси