СОЛИҚ МАСЛАҲАТИ

СОЛИҚ МАСЛАҲАТИ

Sentabr 11, 2020 0 By admin

Жамиятимиз асосий фаолият тури шаҳар ичида ва атрофида йўловчиларни енгил автомашинада ташиш хизмати ҳисобланади, яъни биз жисмоний шахслардан ижара шартномаси асосида автомашинасини ижарага олиб, уни лицензия варақаси билан таъминлаган ҳолда аҳолига пуллик транспорт хизматини кўрсатамиз. Пандемия сабаб мамлакатимизда жорий этилган карантин талабларига асосан биз ўз фаолиятимизни тўлиқ амалга ошира олмаяпмиз, карантин бошлангандан бери бизни автомашиналар ишламади, солиқ мажбуриятлари қандай бўлади?

И.Зияров,

Қарши шаҳридаги «Насаф ал Зебона транс» МЧЖ раҳбари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 20 июль кунидаги «Коронавирус пандемиясининг салбий таъсирини камайтириш учун аҳоли, тадбиркорлик субъектлари, умумий овқатланиш, савдо ва хизматлар соҳасини қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги

ПФ-6029-Фармони билан 2020 йилнинг 1 июлидан 31 декабргача жисмоний шахслар кўчмас мулкни ижарага беришдан олинган даромадлар бўйича жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи тўлашдан озод этилиши назарда тутилган. Ўзбекистон Республикаси фуқаролик кодексининг 83-моддасида кўчмас мулкка қуйидагича таъриф берилган:

– кўчмас мулк жумласига ер участкалари, ер ости бойликлари, бинолар, иншоотлар, кўп йиллик дов-дарахтлар ва ер билан узвий боғланган бошқа мол-мулк, яъни белгиланган мақсадига номутаносиб зарар етказмаган ҳолда жойини ўзгартириш мумкин бўлмайдиган объектлар киради.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг юқоридаги Фармони билан мол-мулкини (бинолар ва автомобиль транспорти) ижарага берувчи жисмоний шахсларга солиқ мақсадида ижара тўловларининг энг кам ставкаларини қўллаш тартиби тўхтатиб турилиши шаклида имтиёз кўзда тутилган.

Бундан ташқари,Ўзбекистон Республикасининг Янги таҳрирдаги Солиқ кодексининг 397-моддасига асосан мол-мулкни ижарага беришдан даромад оладиган солиқ туловчилар – ижарадан даромадлар пайдо бўлган кундан эътиборан биринчи ойи тугаганидан кейин беш кун муддатда декларация тақдим этади.

***

– Бир хонали квартира сотиб олгандим. Ҳеч ким яшамаса-да, уй тўлови тўлашга мажбурманми? Агар шундай бўлса, нимага асосан?

Р. СОҲИБОВ, Қарши шаҳри

– Уй-жой кодексининг 8-моддасида сотиб олинган уйлар Хусусий уй-жой фондига киради, деб белгиланган.

Уйнинг олди-сотди шартномаси ёзма шаклда, тарафлар имзолагандан кейин, ҳамда у нотариал тасдиқланган пайтдан бошлаб, турар жойга бўлган мулк ҳуқуқи вужудга келади (14-модда).

Кўп квартирали уйдаги умумий мол-мулкка нисбатан улушли мулк иштирокчисининг улуши, шу уйнинг умумий майдонидаги унга қарашли жой майдони улушига мос бўлади (125-модда).

Кўп квартирали уйдаги умумий мол-мулкка нисбатан улушли мулк иштирокчиси уни сақлаш, шунингдек, шу уйга туташ, ободонлаштириш элементлари бўлган ер участкасини сақлаш бўйича умумий харажатларни уйнинг умумий майдонидаги ўзига қарашли жой майдонига мутаносиб равишда ўз зиммасига олади (126-модда).

Ушбу кодекснинг 132-моддасида:

Кўп квартирали уйдаги турар жой ва яшаш учун мўлжалланмаган жойлар мулкдори ўзига қарашли турар жойни ўз ҳисобидан тегишли техник ва санитария ҳолатида сақлайди. Шунингдек, кўп квартирали уйдаги умумий мол-мулкни ва шу уйга туташ, ободонлаштириш элементлари бўлган ер участкасини сақлаш бўйича умумий харажатларни ўз зиммасига олади.

Кўп квартирали уйдаги турар жой ва яшаш учун мўлжалланмаган жойлар мулкдорлари умумий харажатларни, қоида тариқасида, мажбурий бадаллар шаклида, биргаликда зиммаларига оладилар. Бу бадаллар кўп квартирали уйдаги умумий мол-мулкни бошқариш, унга хизмат кўрсатиш, уни жорий ва капитал таъмирлаш ҳамда кўп квартирали уйга туташ, ободонлаштириш элементлари бўлган ер участкасини сақлаш харажатларининг ўрнини қоплаши керак. Мулкдорнинг кўп квартирали уйдаги ўзига қарашли турар жой ва яшаш учун мўлжалланмаган жойлардан фойдаланмаслиги, ёхуд умумий мол-мулкдан фойдаланишдан воз кечиши, уни кўп квартирали уйдаги умумий мол-мулкни ҳамда шу уйга туташ, ободонлаштириш элементлари бўлган ер участкасини сақлаш бўйича умумий харажатларда иштирок этишдан тўлиқ ёки қисман озод қилмайди, деб белгилаб қўйилган. �рага беришдан даромад оладиган солиқ туловчилар – ижарадан даромадлар пайдо бўлган кундан эътиборан биринчи ойи тугаганидан кейин беш кун муддатда декларация тақдим этади.

***

Пандемия муносабати билан эълон қилинган карантин даврида фойдаланилмаётган ер майдонига ер солиғи қандай тартибда тўланади?

Х.Нурхонов,

«Касби ёғ-экстракция» МЧЖ раҳбари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 03 апрель кунидаги «Коронавирус пандемияси даврида аҳоли, иқтисодиёт тармоқлари ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-5978-сонли Фармонига кўра, юридик ёки жисмоний шахс ўз фаолиятини коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашиш учун киритилган чеклов чоралари туфайли тўхтатишга мажбур бўлган ҳолларда, фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонлари, яшаш учун мўлжалланмаган иншоотларга, шу жумладан 2020 йил 1 апрелга қадар аниқланганларга нисбатан мол-мулк солиғи ва ер солиғининг оширилган ставкаларини қўллаш, шунингдек, кўрсатилган солиқлар бўйича оширилган ставкаларни қўллаш натижасида юзага келган қарздорликка нисбатан пеня ҳисоблаш ва мажбурий ундириш чораларини кўриш тартиби тўхтатилади. egin’>tc «Кґп квартирали уйдаги умумий мол-мулкка нисбатан улушли мулк иштирокчисининг улуши, шу уйнинг умумий майдонидаги унга іарашли жой майдони улушига мос бґлади (125-модда).»

Кўп квартирали уйдаги умумий мол-мулкка нисбатан улушли мулк иштирокчиси уни сақлаш, шунингдек, шу уйга туташ, ободонлаштириш элементлари бўлган ер участкасини сақлаш бўйича умумий харажатларни уйнинг умумий майдонидаги ўзига қарашли жой майдонига мутаносиб равишда ўз зиммасига олади (126-модда).

***

Корхонамизда қўшилган қиймат солиғи тўловчиси тўғрисида гувоҳнома йўқ. Шу сабабли ташкилотимиз май-июнь ойларида ягона солиқ тўловчиси сифатида ҳисобот топширган. Ташкилотимиз томонидан қўшилган қиймат солиғи тўловчиси сифатида рўйхатдан ўтказиш қандай амалга оширилади?

Н.Шамсиев,

«Yangikent innovatsion  zavodi» МЧЖ раҳбари

Ўзбекистон Республикаси Янги таҳрирдаги Солиқ кодексининг 237-моддасига мувофиқ товарларни (хизматларни) реализация қилишдан олинган даромади солиқ даврида бир миллиард сўмдан ошган ёхуд ихтиёрий равишда қўшилган қиймат солиғини тўлашга ўтган юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар қўшилган қиймат солиғини тўловчилар деб эътироф этилади.

Шунингдек, Солиқ кодексининг 462-моддаси 9-хатбошисида солиқ даври давомида товарларни (хизматларни) реализация қилишдан олган жами даромади бир миллиард сўмдан ошган солиқ тўловчилар, шу жумладан янги ташкил этилган юридик шахслар ва янги рўйхатдан ўтган якка тартибдаги тадбиркорлар бундай ошиш рўй берган ойдан кейинги ойнинг биринчи санасидан бошлаб қўшилган қиймат солиғи ва фойда солиғини тўлашга ўтишлари белгилаб қўйилган.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2020 йил 2 майда «Солиқ тўловчиларини қўшилган қиймат солиғи тўловчилари сифатида махсус рўйхатдан ўтказиш тартиби» тўғрисидаги 3232-сонли Низомга мувофиқ қўшилган қиймат солиғи тўловчиларни рўйхатдан ўтказиш солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали тақдим этилган аризасига асосан у ҳисобга қўйилган жойдаги давлат солиқ хизмати органи томонидан амалга оширилади. Солиқ тўловчи тизимда рўйхатдан ўтказилганидан сўнг унга тизим орқали автоматик равишда қўшилган қиймат солиғи рўйхат рақами берилади ва гувоҳномада кўрсатилади. Солиқ тўловчи қўшилган қиймат солиғи рўйхат рақамини ҳисобварақ-фактурада ёки унинг ўрнини босувчи бошқа ҳужжатларда кўрсатиши шарт.

***

Жамиятимиз қайтариш шарти билан молиявий ёрдам олган эди. Солиқ кодексининг 299-моддасига асосан қарз берувчига фоизли даромад тўлаш мажбуриятисиз қарз (қайтариш шарти билан молиявий ёрдам) олиш чоғида қарз олувчининг даромади қарз (қайтариш шарти билан молиявий ёрдам) олиш санасида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланган қайта молиялаштириш ставкасидан келиб чиққан ҳолда аниқлаб даромадга тиклаб фойда солиғи ҳисоблаганмиз. Пандемия муносабати билан эълон қилинган карантин даврида олинган молиявий ёрдамдан солиқ муносабатлари қандай бўлади?

А.Фурсенко,

«Alvon qatlam» МЧЖ раиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 03 апрель кунидаги «Коронавирус пандемияси даврида аҳоли, иқтисодиёт тармоқлари ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-5978-сонли Фармонига кўра, йил якунига қадар қарз берувчига фоиз шаклида даромад тўлаш мажбуриятисиз қарз (қайтариб бериладиган молиявий кўмак) тақдим этилганда солиқ солиш мақсадида қайта молиялаш ставкаси (асосий ставка) асосида аниқланадиган даромад айланмадан олинадиган солиқ ҳамда фойда солиғини ҳисоблашда жами даромад таркибига киритилмайди ва ўз навбатида солиққа тортилмайди.

Саволларга ВДСБ солиқ солиш бўйича маслаҳат бўлими ходими З.Саломова жавоб берди.