СОЛИҚ НИЗОЛАРИ у қандай ҳал қилинади

Sentabr 11, 2020 0 By admin

Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 232-моддаси 1-қисмига асосан Солиқ органларининг сайёр солиқ текширувлари ва солиқ аудити натижалари бўйича қабул қилинган қарорлари устидан шикоят юқори турувчи солиқ органига қарорлари устидан шикоят қилинаётган солиқ органи орқали берилади.

Мазкур модданинг 2-қисмида қарорлари устидан шикоят қилинаётган солиқ органи бундай ариза келиб тушган кундан эътиборан уч кун ичида уни юқори турувчи солиқ органига барча материаллар билан бирга юбориши шарт.

Давлат солиқ қўмитасининг 2020 йил 24 июлдаги 186-сонли буйруІи билан тасдиқланган Солиқ органларининг қарорлари, улар мансабдор шахсларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан юқори турувчи солиқ органига берилган шикоятларни кўриб чиқиш тартиби тўІрисидаги низомнинг 3-боб, 11-бандида қарори устидан шикоят қилинаётган солиқ органи, мазкур Низомнинг 1-иловасида келтирилган шаклга мувофиқ шикоят масаласи юзасидан ўзининг ва шикоят берувчининг фикрлари кўрсатилган ҳолдаги асосланган хулосани уч кун ичида шикоят ва иловалари билан юқори турувчи солиқ органига юбориши шартлиги кўрсатиб ўтилган.

Ушбу тартибга кўра Низомнинг 1-иловасида келтирилган хулосани бевосита Солиқ органларининг сайёр солиқ текширувлари ва солиқ аудитини амалга оширган мансабдор шаҳслари расмйлаштириб, уч кун ичида шикоят ва иловалари билан юқори турувчи солиқ органига тақдим этиши назарда тутилган.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2020 йил 30 июнда 3251-сон билан рўйхатдан ўтказилган Давлат солиқ қўмитасининг 2020 йил 18 майдаги 2020-17-сонли Солиқ аудитини ўтказиш тўІрисидаги низомни тасдиқлаш тўІрисидаги Қарори талабларидан келиб чиққан ҳолда ихтиёрий тугатилаётган солиқ тўловчиларда ўтказилган солиқ аудити натижалари юзасидан қабул қилинган қарор устидан шикоят Давлат солиқ қўмитасининг Солиқ низоларини судгача ҳал қилиш бошқармаси ёки унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан кўриб чиқилади.

Юқоридагиларга асосан Солиқ кодексининг IX бўлими, 30-боби талабларига асосан иш юритишда Давлат солиқ қўмитасининг 2020 йил 24 июлдаги 186-сонли буйруІи билан тасдиқланган Низомга ва келтириб ўтилган меъёрларга амал қилиш  тушунтирилмоқда.

С.Усмонов,

ВДСБ Солиқ низоларини судгачаҳал қилиш шўъбаси катта инспектори .