Фойда солиғи:янгиликлар нималардан иборат?

Avgust 17, 2020 0 By admin

Бугунги кунда кўп сонли тадбиркорлардан тушаётган мурожаатларни таҳлил қиладиган бўлсак, аксарият мурожаатлар юридик шахслар томонидан тўланадиган фойда солиғини ҳисоблаш ва ҳисобот тақдим этиш муддатларида киритилган ўзгартиришлар  юзасидан тушаётганлигига гувоҳ бўламиз. Шу тўғрисида тушунтириш берсангиз.

Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 295-моддасига мувофиқ, солиқ тўловчи томонидан олинган фойда фойда солиғи бўйича солиқ солиш объекти ҳисобланади.

Ҳисобот (солиқ) даврининг якунлари бўйича солиқ суммаси солиқ тўловчи томонидан мустақил равишда аниқланади.

Ҳисобот даври якунлари бўйича солиқ суммаси солиқ даврининг бошидан ошиб борувчи якун билан, агар ушбу моддада бошқача қоида белгиланмаган бўлса, солиқ базасининг солиқ ставкасига мувофиқ, бўлган фоизлардаги улуши сифатида ҳисоблаб чиқарилади.

1) ҳисобот даври якунлари бўйича — ҳисобот давридан кейинги ойнинг йигирманчи кунидан кечиктирмай;

2) солиқ даври якунлари бўйича — солиқ даври ўтгандан кейинги йилнинг 1 мартидан кечиктирмай топширишлари шарт.

Солиқ кодексининг 340-моддасига мувофиқ, агар ушбу моддада бошқача қоида белгиланмаган бўлса, солиқни тўлаш ҳисобот (солиқ) даври якунлари бўйича, тегишли ҳисобот (солиқ) даври учун солиқ ҳисоботини тақдим этиш муддатларидан кечиктирмай амалга оширилади.

Жами даромади жорий солиқ давридан олдинги солиқ даври учун киритилган тузатишлар ҳисобга олинган ҳолда беш миллиард сўмдан ошадиган солиқ тўловчилар ушбу модданинг учинчи — олтинчи қисмларига мувофиқ, ҳисоблаб чиқарилган ҳар ойлик бўнак тўловларини ҳисобот даври ҳар бир ойининг йигирма учинчи кунидан кечиктирмай тўлайди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил
3 апрелдаги “Коронавирус пандемияси даврида аҳоли, иқтисодиёт тармоқлари ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида​”ги ПФ-5978-сонли Фармонига мувофиқ фойда солиғини аввалги чорак якунлари асосида ҳисоблаш бўйича ўрнатилган талабларни бекор қилган ҳолда, ушбу солиқни тўловчилар 2020 йилнинг иккинчи чорагидан бошлаб, кутилаётган ҳажмлардан келиб чиқиб фойда солиғи бўйича аванс тўловлар суммаси тўғрисида маълумотнома тақдим этиш ҳуқуқига эга. Солиқ тўловчилар томонидан мазкур ҳуқуқни суиистеъмол қилиш ҳолатлари аниқланганда давлат солиқ хизмати органларига фойда солиғи бўйича аванс тўловлар тўғрисида тақдим этилаётган маълумотномаларга ўзгартиришлар киритиш ваколати берилди.

Аброр Темиров,

Қашқадарё вилояти Давлат

 солиқ бошқармаси масъул ходими