ТАДБИРКОРЛИК ВА БАНДЛИК МАСАЛАСИГА БАFИШЛАНДИ

ТАДБИРКОРЛИК ВА БАНДЛИК МАСАЛАСИГА БАFИШЛАНДИ

Iyun 24, 2020 0 By admin

Вилоят ҳокимлигида тадбиркорлик фаолияти ва ўзини ўзи банд қилиш масаласига бағишланган видеоселектор тарзидаги йиғилиш бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси  раисининг ўринбосари О. Файзибоев, ДСҚ бошқарма бошлиғи Н. Эркаев, вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Ў. Бўтаев, вилоят Давлат солиқ бошқармаси бошлиғи А. Бозоров ва шаҳар, туман ҳокимларининг ўринбосарлари ҳамда мутасадди ташкилотларнинг раҳбарлари иштирок этдилар.

Видеоселектор йиғилишида сўзга чиққан ДСҚ бошқарма бошлиғи Н. Эркаев қуйидагилар ҳақида таъкидлаб ўтди:

–    Муҳтарам Президентимизнинг 2020 йил 8 июнда «Тадбиркорлик фаолияти ва ўзини ўзи банд қилишни давлат томонидан тартибга солишни соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4742-сон қарори имзоланди.

Ушбу қарорнинг асосий мақсади аҳолини тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиши учун янада кенгроқ жалб қилиш ва меҳнат фаолиятини қонуний амалга ошириш учун қўшимча шарт-шароитлар яратишдан иборат.

Маълумки, Солиқ кодексида ўзини ўзи банд қилган шахсларнинг меҳнат фаолияти натижасида олинган даромадлари жисмоний шахслар жами даромадлар таркибига киритилмайди. Бу норма Солиқ кодексининг 369-моддасида белгиланган.

Қарорда ўзини ўзи банд қилган шахслар 2020 йил 1 июлдан бошлаб шуғулланиши мумкин бўлган 67 та фаолият тури белгилаб берилди.

Солиқ қўмитаси томонидан биринчи навбатда ўзини ўзи банд қилмоқчи бўлган шахсларга қулайликлар яратиш мақсадида фойдаланиш учун осон бўлган мобил илова ишга туширилди.

Ушбу мобил илованинг афзаллиги нималардан иборат деганимизда, бу масофадан туриб ёки уйдан чиқмасдан:

–    рўйхатдан ўтиш;

–    тўловларни амалга ошириш;

–    даромадлар ва ҳаражатларнинг ҳисобини юритиш;

–    электрон ҳисоб-китоб фактураларни тақдим этиш;

–    товарларни (ишларни, хизматларни) реклама қилиш;

–    хизматлар сифатини баҳолаш ва фикр-мулоҳазалар қолдириш имкониятлари мавжуд.

Тизим янги талаб ва заруриятлардан келиб чиқиб ҳар доим такомиллаштириб борилади.

Бунда, ўзини ўзи банд қилган шахслар мобил илова ёки шахсий кабинетидан хабар бериш орқали амалга оширилади ҳамда рўйхатдан ўтганлигини тасдиқловчи матрицали штрих кодга (QR-код) эга бўлади.

Ўзини ўзи банд қилган шахслар 2020 йил учун ижтимоий солиқни ишлаган давридан қатьий назар базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 фоизини ёки 111 500 сўм бир маротаба тўлайдилар ва ушбу сумма тўлиқлигича бюджетдан ташқари пенсия жамғармасига йўналтирилади ва якка тартибдаги тадбиркор учун ўрнатилган тартибда пенсия ҳисоблаш учун даромад ҳажми аниқланади.

Ўзини ўзи банд қилган шахслар ёлланма ишчиларни жалб қила олмайди ва иш берувчига эга бўла олмайди.

Интернет тармоғи орқали хизматлар кўрсатиш билан ўзини ўзи банд қилган шахсларга (ишлар бажарувчи) қуйидаги ҳуқуқлар берилди.

Яъни, кўрсатилган хизматлар (бажарилган ишлар) учун чет элдаги жисмоний ва юридик шахслар – норезидентлардан хорижий валютадаги тўловларни Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимига тегишли маълумотларни киритмаган ҳолда Ўзбекистон Республикасининг банкларидаги ҳисоб рақамларига қабул қилиш;

контракт тузмасдан, келишув тўғрисидаги оммавий таклифни (оферта) қабул қилиш ёки электрон ёзишмалар алмашиш ёхуд ҳисоб-китоб фактураларни (инвойс), шу жумладан, электрон шаклда тақдим қилиш йўли билан чет эллик жисмоний ва юридик шахсларга хизматлар кўрсатиш (ишлар бажариш) ҳуқуқлари берилди.

Мазкур қарор билан шундай тартиб ўрнатилдики, унга мувофиқ:

жойлашган жойи (почта манзили) ўзгарганда юридик шахслар – тадбиркорлик субъектларини давлат томонидан қайта рўйхатдан ўтказиш катта миқдорларда солиқ қарздорлиги мавжуд бўлмаган тақдирда хабар бериш тартибини қўллаган ҳолда бекор қилинади;

якка тартибдаги тадбиркорларни давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйиш уларни давлат томонидан рўйхатдан ўтказилаётганда (қайта рўйхатга олинаётганда) тадбиркорлик фаолиятини олиб бориш жойи бўйича амалга оширилади;

якка тартибдаги тадбиркорнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома унда якка тартибдаги тадбиркорнинг фотосурати акс эттирилган ҳолда берилади.

Бундан ташқари, ўзини ўзи банд қилган шахслар учун назарда тутилган фаолият турлари билан шуғулланувчи, иштирокчилари сони камида уч нафар бўлган оилавий корхоналар айланмадан солиқни белгиланган миқдордан 50 фоизга камайтирилган ставкада тўлайдилар.

Қарор ижросини таъминлаш мақсадида ҳудудларда хизматлар соҳасини ривожлантириш учун статистик фаолият (ИФУТ) турларидан келиб чиқиб, бугунги кунда аҳоли ўртасида талаб юқори бўлган 83 та хизмат кўрсатиш турлари ажратиб олинди.

Ушбу фаолият турлари билан Қашқадарё вилоятида фаолият кўрсатаётган тадбиркорлик субъектлари таҳлил қилинганда жами 11 455 та, шундан 2 046 та юридик шахс ва 9 409 та якка тартибдаги тадбиркорлар рўйхатдан ўтганлиги маълум бўлди.

Бугунги кунда вилоят аҳолиси сонини 3,3 млн. киши ташкил этишини ҳисобга оладиган бўлсак, бу рақам республикадаги энг паст кўрсаткич ҳисобланади.

Буни исботи сифатида жорий йилнинг I-чорагида Қашқадарё вилояти бўйича аҳоли жон бошига ойлик ўртача 16 минг сўмдан хизматлар кўрсатилганлиги ёки республиканинг ўртача кўрсаткичидан (49 минг сўм) 3 бараварга камлигини келтиришимиз мумкин.

Ҳудудлар кесимида кўриб чиқадиган бўлсак, вилоятнинг Миришкор туманида 2 минг сўм, Чироқчи туманида 2,6 минг сўм, Қамаши туманида 3,8 минг сўм, Касби туманида 4,3 минг сўм, Косон туманида 6,4 минг сўм ва Яккабоғ туманида 6,5 минг сўмни ташкил этиб, вилоятда энг паст кўрсаткични қайд этган.

Мисол учун, вилоятда гўзаллик салони хизмати кўрсатувчи 44 юридик шахс мавжуд бўлиб, уларнинг I-чорак якуни бўйича ўртача ойлик товар айланмаси 80 млн.сўмни ташкил этган.

Жами вилоят аҳолисининг бор-йўғи 10 фоиз хотин-қизлари ушбу хизматларга эҳтиёжи бор деб ҳисоблаганимизда ҳам вилоятда бир кишига ойлик ўртача тушум 242 сўмдан тўғри келмоқда.

Мазкур хизмат тури бўйича вилоятнинг Косон, Яккабоғ, Муборак ва Нишон туманларида бирорта ҳам юридик шахс рўйхатдан ўтмаган. Шаҳрисабз ва Чироқчи туманларида атига 1 тадан юридик шахс рўйхатдан ўтган бўлиб, улар ҳам фаолият кўрсатмайди.

Видеоселектор йиғилишида таъкидланишича, Молия вазирлиги билан биргаликда 2021 йил солиқ сиёсатини такомиллаштириш концепциясини тайёрлашда ўзини ўзи банд қилган шахслар томонидан тўланадиган ижтимоий солиқ суммасининг энг кам миқдорини ўрнатиш, якка тартибдаги тадбиркорларнинг ёлланма ишчиларига ёлланиб ишлаш асосида меҳнат фаолиятини олиб борувчи шахслар учун ўрнатилган солиққа тортиш тартибини жорий этиш масалалари устида ишлар олиб борилмоқда.

Видеоселекторда кўрилган масалага оид кўплаб саволларга батафсил жавоб берилди, қатнашчилар томонидан ушбу масалага оид таклифлар ва фикр-мулоҳазалар билдирилди.

Вилоят Давлат солиқ бошқармаси Матбуот хизҚашқадарё вилоят Давлат солиқ бошқармаси Матбуот хизмати. мати.