СОЛИҚ ХИЗМАТИ ВА ОАВ: МУШТАРАК МАҚСАД САРИ

СОЛИҚ ХИЗМАТИ ВА ОАВ: МУШТАРАК МАҚСАД САРИ

Iyun 19, 2020 0 By admin

Қарши шаҳридаги Матбуотчилар уйида вилоятдаги Давлат солиқ идораларининг айни кунларда амалга оширилаётган ишлари ва соҳага оид долзарб масалаларга бағишланган брифинг бўлиб ўтди. Унда республика оммавий ахборот воситаларининг вилоятдаги мухбирлари ҳамда вилоят ОАВларининг вакиллари иштирок этдилар.

  • Мамлакатимизда карантин тартиби эълон қилинган кундан бугунга қадар аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига солиқ имтиёзлари ва преференциялар бериш бўйича Президентимизнинг бир қатор Фармонлари қабул қилинди. Бу ҳужжатлар аҳоли ва бизнеснинг деярли барча қатламлари қамраб олингани билан аҳамиятлидир. Ўзбекистон Республикаси Президентининг   2020 йил 19 мартда «Коронавирус пандемияси ва глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-5969-сонли Фармони қабул қилинди.

Ушбу Фармон билан 2020 йилнинг 1 апрелидан 1 октябргача бўлган даврда якка тартибдаги тадбиркорлар учун ижтимоий солиқнинг ойлик энг кам суммаси базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 фоизига қадар камайтирилди.

Натижада вилоятимиздаги 15 751 нафар тадбиркорларимиз ихтиёрида 17 млрд. сўм маблағ қолиши кутилмоқда.

Солиқ идораларининг тадбиркорлар билан ҳамкорлигини мустаҳкамлашда, солиқ қонунчилигини солиқ тўловчиларга тушунтиришда  ва аҳолининг солиқ соҳасидаги ҳуқуқий маданиятини юксалтиришда мақсадимиз муштаракдир, – дея таъкидлаб ўтди тадбирда сўзга чиққан вилоят Давлат солиқ бошқармаси бошлиғининг ўринбосари Ф. Муҳаммадиев.

Брифингда журналистларни қизиқтирган кўплаб саволларга батафсил жавоб берилди.

Ф. ЖАББОРОВ,

Қашқадарё вилоят Давлат солиқ бошқармаси Матбуот хизмати раҳбари