ТAДБИРКОРЛAР МАНФААТЛАРИ – ҲИМОЯДА

ТAДБИРКОРЛAР МАНФААТЛАРИ – ҲИМОЯДА

Iyun 13, 2020 0 By admin

Бугун вилоятимизда карантин тадбирларининг юмшатилиши натижасида тадбиркорлик субъектлари белгиланган талабларга амал қилган ҳолда фаолиятларини давом эттирмоқдалар.

Касби туманидаги «Оғабек» масъулияти чекланган жамияти томонидан ишлаб чиқарилаётган қурилиш материаллари нафақат туман балки вилоятимизда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари учун  фойдаланиб келади.

Жамиятда жами 12 нафар фуқаролар иш билан банд. Улар ўртача  2 млн. сўмдан ойлик иш ҳақи олади.

Мамлакатимизда эълон қилинган карантин тадбирлари сабабли корхона ҳам бир муддат фаолият юритмади. Давлатимиз раҳбарининг Фармонлари билан  мол-мулк солиғи, ер солиғи, сув ресусрларидан фойдаланганлик учун ҳисобланган 15 млн. сўм солиқларни тўлаш муддатлари узайтирилди.

Бугун корхона фаолиятини давом эттирмоқда. Яқинда қурилиш маҳсулотлари ишлаб чиқаришга мўлжалланган яна бир цехни ишга тушириш режлаштирилган. Натижада 5 та янги иш ўрни яратилади.

Тумандаги «Kasbi sity 777» хусусий корхонасида бугунги кунда 5 нафар фуқаро иш билан банд. Бу ерда 30 хил турдаги маҳсулотлар ишлаб чиқарилмоқда ва туман, вилоятимиз бозорларига етказиб берилмоқда.

Президентимиз ташаббуси билан пандемия келтириб чиқараётган иқтисодий инқирознинг олдини олиш юзасидан белгилаб берилаётган устувор вазифалар мамлакатимизда коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашиш ҳамда иқтисодиёт тармоқлари барқарорлигини таъминлаш, тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлашда муҳим омил бўлмоқда.  

Ўйлаймизки, бу каби чора-тадбирлар карантин даврида тадбиркорлар фаолиятига таъсир кўрсатиши мумкин бўлган салбий оқибатларнинг олдини олишга хизмат қилади. 

Ф. ЖAББОРОВ,

ВДСБ матбуот хизмати раҳбари