ҲУҚУҚБУЗАРЛИКЛАРНИ ОЛДИ ОЛИНМОҚДА

ҲУҚУҚБУЗАРЛИКЛАРНИ ОЛДИ ОЛИНМОҚДА

Aprel 8, 2020 0 By admin

Бугун мамлакатимизда тадбиркорларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларга кенг имкониятлар яратишга доимгидан ҳам долзарб масала сифатида эътибор қаратилмоқда. Буни тўғри англаган ишбилармонлар фаолиятларини ривожлантириб, давлатимиз тараққиётига ҳисса қўшмоқдалар.    

Лекин, мўмай  даромад олиш мақсадида белгиланган тартибларга риоя қилмай, амалдаги тартибларни четлаб ўтишга уринаётган шахсларнинг ҳам борлиги минг афсуски айни ҳақиқат.

Қашқадарё вилояти Давлат солиқ  бошқармаси томонидан ўтказилаётган назорат тадбирларида Қарши шаҳрида фуқаро Ф.А давлат рўйхатидан ўтмасдан ҳужжатсиз савдо фаолияти билан шуғулланиб келаётганлиги аниқланди. 

Шунингдек, Шаҳрисабз туманида яшовчи фуқаро М.Р ҳеч қандай ҳужжатсиз ва рухсатсиз савдо қилаётгани маълум бўлди. Савдодаги маҳсулотлар далилий ашё сифатида олиб қўйилган.

Ҳар қандай ҳуқуқбузарлик ҳолати борки, унга жазо муқаррардир.

Биз эса фуқароларимизни савдо фаолиятини амалга оширганда  белгиланган тартибларга риоя қилишларини сўраб қоламиз.