R’n’B қироличаси 33 ёшни қаршилади. 2019 йилнинг энг бадавлат қўшиқчиси Рианна ҳақида

R’n’B қироличаси 33 ёшни қаршилади. 2019 йилнинг энг бадавлат қўшиқчиси Рианна ҳақида

Mart 11, 2020 0 By admin

Мусиқасининг биринчи ноталариданоқ кимлигини билиш мумкин бўлган, ўзига хос ташқи кўриниш, услубга эга R’n’B (Rhythm and blues) юлдузи Рианна, бугун 33 ёшни қаршилади. Робин Рианна Фенти 1988 йил 20 февралда Барбадосда дунёга келган. 14 ёшлигида хонанданинг ота-онаси ажрашган. Болалигидаги турли қийинчиликлар боис, 15 ёшгача кучли бош оғриги безовта қилганидан айрим шифокорлар унда онкологик касаллик эҳтимоли бор деб ўйлаган.

Bilboard чартда биринчилардан бўлган энг ёш қўшиқчи, айни дамда ҳамкасблари орасида энг бадавлат ҳисобланади. 2019 йилдаги даромади 600 миллион долларни ташкил қилган Рианна, мода оламида энг кўзга кўринган брендлар Louis Vuitton ва Givenchy, Guerlain, Chaumet ҳамда Moët & Chandon билан ҳамкорлик қилади.

Робин ёшлигидан мусиқага қизиққан. Мактаб даврида кичик мусиқий гуруҳ тузган ва ўтказиладиган мусиқий танлов, фестивалларда мунтазам равишда фаол иштирок этган.

2005 йилда Рианна томонидан куйланган дебют «Pon de Replay» қўшиғи тақдим этилиши билан хит бўлади. Композиция Billboard Hot 100 рейтингида иккинчи ўринни эгаллайди. Шундан кейин «If It’s Lovin’ That You Want» деб номланган қўшиқ тақдим қилинади ва бу сингл биринчисидан кам мувафаққиятга эришмайди. Қўшиқда мужассам бўлган карибча мотивдаги замонавий поп-саунд қоришмаси тингловчилар сони ошиб боришига сабаб бўлади.