Alibaba асосчиси Жек Ма нефть нархининг пастлаши сабаб Осиёнинг энг бой одамига айланди

Alibaba асосчиси Жек Ма нефть нархининг пастлаши сабаб Осиёнинг энг бой одамига айланди

Mart 11, 2020 0 By admin

Alibaba асосчиси Жек Ма Bloomberg талқинига кўра, Осиёнинг энг бой одами деб топилди. Унинг ушбу мақомни қўлга киритишига жаҳон бозорида нефть нархининг пасайиши ва аввалги энг бой миллиардер ҳиндистонлик Мукеш Амбанининг 5,8 миллиард доллар йўқотгани сабаб бўлди, деб ёзмоқда «Коммерсантъ». Ambani Reliance Industries нефть компаниясининг эгаси ҳисобланади.

Энди Амбани Осиёда иккинчи, бутун дунё миллиардерлари рейтингида 19-ўринни эгаллаб турибди, унинг бойлиги 41,8 миллиард долларга баҳоланган. Reliance Industries акциялари нархи 9 март куни 12 фоизга, охирги бир йилда эса 26 фоизга пастлаган. Жек Манинг ҳам бойлиги камайган, бироқ у 44,5 миллиард доллар маблағи билан дунёда 18-ўринни, Осиёда эса 1-поғонани эгаллаб турибди. Гарчи Alibaba компанияси ҳам коронавирус туфайли жиддий зарар кўрган бўлса-да, булутли сервислар ва иловалар йўналишида даромаднинг ўсиши кўзга ташланмоқда.

9 март ҳолатига кўра, дунёдаги кўплаб миллиардерларнинг бойлик маблағлари қисқарган, бунга коронавирус тарқалиши туфайли компания акциялари нархининг тушиб кетиши сабаб бўлган. Bloomberg Billionaires Index ҳисоботига кўра, дунёнинг 500 нафар энг бой одамларининг умумий бойлиги 239 миллиард долларга қисқарган.