«Муҳташам юз йил»даги султоннинг гўзал синглиси ҳақида сиз билмаганлар…

«Муҳташам юз йил»даги султоннинг гўзал синглиси ҳақида сиз билмаганлар…

Mart 11, 2020 0 By admin

Бутун дунёда уни «Муҳташам юз йил»даги султон Сулаймоннинг гўзал синглиси сифатида танишади. Томошабинлар сериалнинг бир неча фасли давомида Сулаймон давридаги энг гўзал аёллардан бирининг муҳаббат қиссасини Сельма Эргеч ижросида томоша қилишди.

Сельма Эргеч 1978 йил 1 ноябрда Германиянинг Хамм шаҳрида туғилди. Отаси — доктор, миллати турк. Онаси — немис, у ҳам шифокор. Қизалоқ 5 ёшга тўлганда, оила отанинг юртига кўчиб борди. Аввалига Мерсин шаҳрига жойлашишди, маълум муддат ўтгач эса Анқарага кўчиб ўтишди. Сельма бошланғич таълимни турк мактабида олди. 1989 йилда оила яна Германияга қайтди.

Тез-тез кўчишлар ва дўстларнинг камлиги туфайли Эргеч камгап, босиқ қизалоқ бўлиб ўсди. Қизиғи, у 9 ёшида вегетарианга айланди.

Сельма яхши ўқиди — ота-онаси унинг таълим олишига жиддий эътибор берарди. 1995 йилда ўрта мактабни тамомлагандан сўнг қизни Оксфорд (Буюк Британия) га, Хэдингтон мактабига жўнатишди. 1996-1997 йилларда Сельма Лилла (Франция) да ўқиди, қиз у ерга талаба алмашиш дастури доирасида борди.

Отаси Сельманинг шифокорлар сулоласини давом эттиришини истарди. У ота-онасининг ҳафсаласини пир қилмаслик учун Истанбул университети талабаси бўлди. Ўқишни муваффақиятли тамомлади, ҳатто касалхонада интернатурани ўташга ҳам улгурди.

Сельма ўзи учун ҳам кутилмаганда «Шундай бўлармикин?» фильмига тушиб қолди. Кейин «Битта олманинг иккита палласи» сериалида роль ижро этди. Сельма бунинг учун касалхонадан бир йиллик таътил олди. Сериалда ишлаш бошловчи актрисага шунчалик ёқиб қолдики, иш тугагандан сўнг тиббиёт ҳақида гап ҳам бўлмади. Ота-онаси қизини тушунди.

Сельма Эргеч «Муждат Гезен Арт Сентр» актёрлик маҳорати мактабига ўқишга кириб, турк актрисаси Алия Узунатагандан дарс олди. Биринчи сериал экранга чиққандан сўнг актрисанинг фаолияти омадли кеча бошлади.

Ёш актрисага 2006 йилда «Тармоқ 2. 0» Туркия-Америка картинасидаги роль машҳурлик олиб келди. Бу фильм турк киноижарасида ҳам, Америка киноижарасида ҳам муваффақиятли кетди. Кинокартинадаги ролдан сўнг актрисага таклифлар ёғилди. Сўнг у «Беш замон», «Туман ва тун», «Товуш» фильмларида ишлади, «Шуҳрат» ва «Осиё» сериалларида суратга тушди. Аммо бу роллар Сельма Эргечнинг юлдузлик роли даракчилари эди, холос.

Қизнинг тақдиридаги бурилиш 2011 йилда, «Муҳташам юз йил» сериалидаги Хатижа султон ролига таклиф этилгандан сўнг бўлди. Картинада энг машҳур актёрлар ишлади. Сельма бундай улкан лойиҳада ишлагани учун хурсандчиликдан еттинчи осмонда эди. У бор маҳоратини ишга солди. Зеро, Хатижа султон образи сериал давомида нозик аёлдан Хуррамга қарши жангда сарой фитналарида иштирок этадиган хавфли шахсга айланади.

Сельма Эргеч актрисаликдан     ташқари, модель бўлиб ишлайди. Баъзи брендларнинг юзи саналади. Бундан ташқари, уни турк модаси моделлари намойиши учун подиумга ҳам таклиф қилиб туришади.

Сельма «Туркиянинг энг яхши модели» номига даъвогар бўлган. У спорт, шарқ яккакураши, от миниш, қиличбозликни ёқтиради. Олтита тилни билади.

Актриса «Муҳташам юз йил»да бирга ишлаган Ўзгур Чевик билан учрашиб юрди. Кейин «Алининг саккиз куни» ва «Актёр» фильмларидаги роллари орқали танилган актёр Уйгур Пўлат билан учраша бошлади. Улар «Туман ва тун» фильмида суратга тушаётганда танишишган.

2013 йилнинг қишида Сельманинг Ўкан Ялабик билан муносабатлари ҳақида миш-мишлар тарқалди. Бироқ уларнинг иккиси ҳам бу гап-сўзларни инкор этди.

Эргеч нашриёт эгаси Жан Ўз билан 2015 йил 26 сентябрда турмуш қуришди. Тўй Германияда ўтди. Тадбирда фақат яқинлар иштирок этишди. 2016 йил 8 апрелда оилада қизалоқ дунёга келди. Унга Ясмин деб исм қўйишди.

Сельма «Инстаграм»даги саҳифаси орқали мухлислари билан фаол мулоқот қилади.

СЕВИНЧ тайёрлади.

Xordiq.uzдан олинди