БЕҲЗОД МУСАЕВ: СОЛИҚ ОРГАНИ ТАДБИРКОРЛАРНИНГ МАСЛАҲАТЧИСИ, КЎМАКЧИСИ БЎЛИБ ҚОЛАДИ

БЕҲЗОД МУСАЕВ: СОЛИҚ ОРГАНИ ТАДБИРКОРЛАРНИНГ МАСЛАҲАТЧИСИ, КЎМАКЧИСИ БЎЛИБ ҚОЛАДИ

Fevral 5, 2020 0 By admin
34

Вилоятимизда янги таҳрирдаги Солиқ кодекси мазмун-моҳиятини тушунтириш мақсадида семинар ташкил этилди.

Унда Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раиси Беҳзод Мусаев солиқ қонунчилигидаги янгиликлар, ўзгартиришлар ҳақида йиғилганларга батафсил маълумот бериб ўтди.

Барчамизга маълумки, 2019 йилнинг 30 декабрь куни «Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонуни билан янги таҳрирдаги Солиқ кодекси қабул қилинди.

Янги таҳрирдаги Солиқ кодекси 71 та боб,480 та моддадан иборат бўлиб, солиқ қонунчилигида қатор янгиликлар жорий этилмоқди.

Жумладан, солиқ турлари 13 тадан 9 тага қисқартирилди.

Шунингдек, қўшилган қиймат солиғини қайтариб бериш тизими тубдан ўзгартирилди. Семинарда бу ҳақида батафсил маълумот бериб ўтилди.

-Солиқ мажбуриятларини ўз вақтида адо этган солиқ тўловчиларга 2020 йилнинг 1 июлидан бошлаб қўшилган қиймат солиғи бўйича ҳосил бўлган ортиқча суммани, яъни «манфий» қолдиқ суммасини тўлиқлигича қайтариш тартиби жорий этилмоқда, – дейди Косон туманидаги «Alba david» масъулияти чекланган жамияти раҳбари Наргиза Суюнова.- Биз бу қулайликлардан мамнунмиз.

Амалий семинар давомида жисмоний шахсларни солиққа тортиш борасида киритилган янгиликлар ҳақида ҳам маълумотлар бериб ўтилди.

Айтиш жоизки, жисмоний шахслар томонидан мол-мулк ва ер солиғи ҳақида тўлов хабарномасини солиқ тўловчиларга етказиш муддати 1 март этиб белгиланди.

Ҳисобланган солиқларни жисмоний шахслар тенг улушларда 15 апрель ва 15 октябрга қадар тўлашлари жорий этилди.

Амалий семинар давомида солиқ тўловчиларнинг бир гуруҳига эсдалик совғалар ҳам топширилди.

-Биз телевизор ишлаб чиқариш фаолияти билан шуғулланиб келамиз. Бугун Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раиси томонидан берилган маълумотлар фаолиятимизни ривожлантиришга туртки бўлиб хизмат қилади, – дейди Қарши шаҳридаги «Biss Electronics System» масъулияти чекланган жамияти раҳбари Сардор Fайбуллаев.

Семинар давомида солиқ тўловчиларни қизиқтирган барча саволларга жавоблар қайтарилди.

Ф. ЖАББОРОВ,

вилоят Давлат солиқ бошқармаси Матбуот хизмати раҳбари