5 ТАШАББУСГА БАFИШЛАНГАН КИТОБ

Yanvar 16, 2020 0 By admin
44

Яқинда чироқчилик ижодкор ўқитувчи Лочин  Элматов китобхонлар учун янги китобини туҳфа этди.

Ўзбекистон Республикаси  Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан  илгари сурилган 5 ТАШАББУСнинг амалий ижросига бағишланган асар  «5 Ташаббус ~ беш порлоқ юлдуз» номли китобнинг тақдимоти Чироқчи  туманидаги 174-умумий ўрта таълим  мактабида бўлиб ўтди. Уни шу мактабда кўп йиллардан буён меҳнат қилиб келаётган устоз педагог Абдурашид Сиддиқов кириш сўзи билан очиб берди.

Байрамона руҳда кечган тадбирда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими раҳбари, шоир Ўроз Ҳайдар ва шеърият оламида ўз овозига эга бўлган шоира Нилуфар  Умарова қатнашиб,  янги  китоб ва унинг мазмун-моҳияти, ёшлар  маънавиятини оширишда тутган беқиёс ўрни ҳақида сўз юритдилар. Шунингдек,  тақдимот маросимида мактабнинг иқтидорли  ўқувчилари томонидан ижодкор ўқитувчи Л. Элматовнинг асарларидан саҳна кўринишлари намойиш этилди.

–  Беш ташаббус – беш порлоқ юлдуз». Худдики қўнғироқ чалиниб, дарс бошланди, дегандек жарангдор шу қувноқ номнинг ўзиёқ мўъжаз китобга олам-олам мазмун бағишлаб турибди, –  дейди вилоят халқ таълими бошқармаси методисти  Севин Очилов. –   Муҳтарам Президентимиз илгари сурган ёшлар маънавиятини юксалтириш ҳамда таълим-тарбия тизими самарадорлигини янада оширишга қаратилган беш ташаббусдан илҳомланиб, унга ёшлар маънавияти осмонидаги беш порлоқ  юлдуз дея ном берган ижодкор муаллим Лочин Элматовнинг топқирлигига, ижодий изланишига, ўз касбига, Она Ватанга, ёш авлод келажагига не чоғлик садоқатлилигига тан бермай илож йўқ, очиғини айтганда, қалбимдаги ҳаяжонли тўлқинлар уммонидан оқ қоғозга тўкилаётган бу сўзларнинг исботини мазкур тўпламни ўқий бошларкансиз, ўзингиз амин бўласиз, деган умиддаман. Ижодкор муаллимнинг ютуғи шундаки, у  «Беш порлоқ юлдуз»ни англаб, уни биринчилардан бўлиб китобга айлатира олганидадир.

Тадбирда шўх  куй-қўшиқлар янгради.

Шоира ЖУМАЕВА,

Косон туманидаги 57-умумий ўрта таълим мактаби ўқитувчиси