СОЛИҚ ТИЗИМИДАГИ ИСЛОҲОТЛАР ФАОЛИЯТИМИЗНИ РИВОЖЛАНТИРИШГА ТУРТКИ БЎЛМОҚДА

СОЛИҚ ТИЗИМИДАГИ ИСЛОҲОТЛАР ФАОЛИЯТИМИЗНИ РИВОЖЛАНТИРИШГА ТУРТКИ БЎЛМОҚДА

Yanvar 7, 2020 0 By admin
24

2020 йил 1 январдан бошлаб барча хўжалик юритувчи субъектлар учун ҳисобварақ-фактураларни электрон шаклда расмийлаштириш, сақлаш ва ҳисобини юритиш тизими мажбурий тартибда жорий этилган.

Ҳисобварақ-фактураларни электрон шаклда расмийлаштириш борасида хўжалик юритувчи субъектларга белгиланган тартибда эслатма ва хабарномалар юборилган. Бундан ташқари, жойларда тарғибот-ташвиқот ва тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.

Қашқадарё вилояти давлат солиқ бошқармаси масъул ходимлари солиқ қонунчилигидаги янгиликлар мазмун-моҳиятини етказиш, фермер хўжаликлари ва кластер ташкил этган корхоналар раҳбар ва бош ҳисобчиларининг муаммоларини ўрганиш ва уларни қийнаётган саволларга жавоб бериш мақсадида Қарши тумани фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ҳузуридаги «Бухгалтерия маркази»да бўлди.

Учрашув жараёнида, электрон ҳисобварақ фактуранинг қулайлиги ҳақида маълумотлар бериб ўтди.

Ўзаро суҳбатларда солиқ тўловчиларни қийнаётган қатор масалалар ва саволлар борлиги маълум бўлмоқда. Жумладан, корхонасида айнан шу каби ҳолатларга гувоҳ бўлдик. Саволларга атрофлича жавоб қайтарилди.

Кейинги манзилимиз «Султонтекс» пахта кластери бўлди.

– Бизнинг корхонамиз Қарши туманидаги 334 та фермер хўжаликлари томонидан етиштирилган пахта ҳосилини қайта ишлаб, тайёр маҳсулот сифатида бозорга чиқаради. Бугун солиқ тизимида амалга оширилаётган ҳар бир ислоҳот фаолиятимизни ривожлантиришга туртки бўлмоқда, – дейди «Султонтекс» пахта кластери бош ҳисобчиси Дилмурод Менглиқулов. Тадбирлардан кўзланган мақсад битта. Солиқ тўловчиларга янгиликларни ўз вақтида тушунтиришдан иборатдир. Зеро, солиқ хизмати -инсофли солиқ тўловчиларнинг ишончли ҳамкоридир.

Қашқадарё ВДСБ Матбуот хизмати