САЙЛОВДА ФАОЛ БЎЛИНГ

Dekabr 18, 2019 0 By admin

Ҳар дақиқа, ҳар сония юртимда бир ўзгариш,

Ёшларга шиор бўлган фақат ўқиб ўрганиш.

Катталар ҳам меҳнатда тирикчиликдир дея,

Буларнинг барчасига йўлбошчи беш партия,

Бу тинч – осойиш элда доимо шодон бўлинг,

Эй, азиз ватандошлар, сайловда фаол бўлинг!

Барчасининг дастури эзгу ишдир халқ учун,

Фаровон бир ҳаётни яратишдир халқ учун,

Фарзандингиз келажагин ўйланг, юртдош, бир баҳя,

Ҳар дақиқа ғаниматдир, ғанимат ҳар сония,

Фарзандингиз бахтидан доимо хушҳол бўлинг,

Азиз ота-оналар, сайловда фаол бўлинг!

Ҳар тонг йўлга чиққанда меҳнат завқин ҳис этинг,

Ҳар олқиш эшитганда  яна ҳам кучга тўлинг.

Оила даврасида бахт лаззатидан татиб,

Эртанги меҳнат завқин тайёргарлигин кўриб,

Хоҳ устоз, хоҳ мухандис, шифокор, олим бўлинг,

Азиз юртдошларим, сайловда фаол бўлинг!

 Сарвара ЭШОНХОНОВА,

Касби туманидаги 9-мактабнинг она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси