КОНСТИТУЦИЯ ҲУҚУҚ ДЕМАКДИР

КОНСТИТУЦИЯ ҲУҚУҚ ДЕМАКДИР

Dekabr 7, 2019 0 By admin
36

Бугун мамлакатимизда барча соҳаларда кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Натижада, юртимизнинг иқтисодий салоҳияти юксалиб, халқимизнинг яшаш шароити яхшиланиб бормоқда. Буни шу диёрда истиқомат қилаётган ҳар бир оила, ҳар бир фуқаро ҳаётида кўришимиз мумкин. Албатта, олиб борилаётган барча ислоҳотларимиз, чуқур ўйланган, мустаҳкам ҳуқуқий асосга эга.

Куни кеча Қашқадарё вилояти Давлат солиқ бошқармасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 27 йиллиги муносабати билан ташкил этилган тадбирда ҳам мамлакатимизда рўй бераётган ўзаришлар, янгиланишлар ҳақида фикр юритилди.

—Бугун мамлакатимизда яшаётган ҳар бир касб эгасининг фаолияти бевосита юртимиз тараққиёти билан чамбарчас боғлиқдир:-дейди ўз сўзида Қашқадарё вилояти Давлат солиқ бошқармаси бошлиғи Азамат Бозоров.-Солиқ идоралари ходимлари ҳам кечаю кундуз тиним билмай, ҳаловатидан кечиб, ватанимиз иқтисодий тараққиёти учун хизмат қилмоқдалар. Улар бу билан фахрлансалар арзийди.

 Қайд этиш керакки, бугун вилоятда 736 нафар солиқ идораси ходимлари фаолият кўрсатмоқда. Мустақиллигимизнинг ўтган даври мобайнида улар давлатмизнинг “Шуҳрат” медали, “Дўстлик”, “Меҳнат шуҳрати” орденлари ва  турли мукофотлари билан тақдирланган. Бу эса ўз навбатида олиб борилган меҳнат ва ҳаракатлар юксак баҳоланганидан далолат беради.

Албатта, бугун юртимизда қайси соҳада бўлмасин фидойилик, меҳнатсеварлик, энг муҳими ватанпарварлик муносиб баҳоланган, тақдирланган. Тадбирда давомида ана шундай ходимлар фаолияти алоҳида эътироф этилди.                             

Қашқадарё вилояти Давлат солиқ бошқармаси Матбуот хизмати