ТАДБИРКОРЛАР БИЛАН МУЛОҚОТ

ТАДБИРКОРЛАР БИЛАН МУЛОҚОТ

Noyabr 27, 2019 0 By admin
85

Мамлакатимизда тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлашга, кичик бизнес вакилларига ҳар томонлама  кўмаклашишга катта эътибор бериб келинмоқда. Жумладан солиқ соҳасидаги янгилик ва ўзгаришларнинг пуб моҳияти ҳам тадбиркорлик субъектлари учун енгилик ва имкониятлар яратиб беришга, адолатли солиқ тизимини шакллантиришга қаратилганлиги билан ҳам эътиборга моликдир.

Янгида китоб туманида тадбиркорлик субъектлари, фермерлар ва солиқ идоралари ҳодимлари иштирокида ўтказилган юзма-юз мулоқотда ҳам солиқ соҳасидаги ўзгаришлар ҳусусида батафсил тўхталиб ўтилди. Унда ДСҚ ҳузуридаги Малака ошириш марказининг вилоят фиали ходимлари ва вилоят Давлат солиқ бошқармаси вакиллари мулоқотда иштирок этганларни қизиқтирган кўплаб саволларга жавоб беришди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 июндаги «Солиқ ва божхона имтиёзлари берилишини янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5755-сонли ҳамда 2019 йил 26 сентябрдаги «Ўзбекистон Республикасининг солиқ сиёсатини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5837-сонли Фармонлари мазмун-моҳияти соҳа мутахассислари томонидан учрашув қатнашчиларига батафсил тушунтирилиб, эндиликда солиқ тизими рағбатлантирувчи кучга эга бўлиб бораётгани, солиқ идоралари солиқ тўловчиларнинг ишончли ҳамкори, яқин маслаҳатчиси ва тадбиркорларга яқин елкадош бўлиб фаолият кўрсатаётгани алоҳида таъкидлаб ўтилди.

З. КЕЛДИЁРОВ,ВДСБ ходими