52 МЛН. СЎМЛИК НОҚОНУНИЙ АУДИО-ВИДЕО МАҲСУЛОТЛАРИ САВДОДАН ОЛИНДИ… бу ҳақида матбуот анжуманида маълумот берилди

52 МЛН. СЎМЛИК НОҚОНУНИЙ АУДИО-ВИДЕО МАҲСУЛОТЛАРИ САВДОДАН ОЛИНДИ… бу ҳақида матбуот анжуманида маълумот берилди

Noyabr 21, 2019 0 By admin
65

Вилоят Давлат солиқ бошқармаси мажлислар залида «Ноқонуний аудио-видео маҳсулотларини тайёрланиши ва уни тарқатилишининг олдини олиш долзарб масала» мавзусида матбуот анжумани ташкил этилди.
Тадбир вилоят Ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси билан ҳамкорликда ташкил этилиб, унда вилоятда фаолият олиб бораётган журналистлар иштирок этишди.
-Бугунги кунда вилоятда жами 58 минг 300 дан ортиқ тадбиркорлик субъектлари мавжуд. Юртимизда тадбиркорлик субъектларига яратилаётган шароитлар, солиқ ставкаларининг пасайтирилиши натижасида фаолиятларини кенгайтирмоқдалар, ишчи-ходимларни тўлиқ буйруқлар асосида расмийлаштирмоқдлар. Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида вилоятимизда 61 минг 629 та иш ўринлари яртилганлиги сўзимизнинг исботидир, -дейди ўз сўзида вилоят Давлат солиқ бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Алишер Қодиров.- Бугун тадбиркорлик субъектлари фаолиятига асоссиз аралашиш, текширишлар ўтказишга қонунан йўл қўйилмайди. Бунинг ўрнига давлат органлари тадбиркорлик субъектларининг ҳақиқий маслаҳатчиси бўлиб, унинг эркин ишлаши, фаолиятини кенгайтиришига ёрдам бермоқдалар.
Лекин, масаланинг иккинчи томони ҳам бор. У ҳам бўлса бугун фаолиятини амалдаги тартиблар асосида ташкил этиб, даромад олаётган шахслар қатори давлат рўйхатидан ўтмасдан, ҳеч қандай ҳужжатларсиз ишлаб келаётган шахслар ҳам бор.
Айнан ана шундай ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида жорий йилнинг ўтган даври мобайнида вилоятда солиқ идоралари ходимлари томонидан 1120 маротаба назорат тадбирлари ўтказилиб, 1 милрд. 235 млн. сўмдан ортиқ қийматдаги товарлар далилий ашё сифатида олиб қўйилган.
Ўтказилган тадбирларда 31 та ҳолатда фуқаролар ноқонуний аудиовизуал маҳсулотлари сотаётганлиги аниқланиб, жами 52 млн. сўмлик товарлар олиб қўйилган.
-Албатта, бу каби тадбирларни ўтказилиши давлат органлари билан оммавий ахборот воситалари ходимлари ҳамкорлигини мустаҳкамлайди, – дейди ўз сўзида вилоят Ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси бошлиғи Усмон Нусуров.- Натижада, аҳолининг бу борада хабардорлиги ортади ва ҳуқуқбузарлик ҳолатлари камайишига эришилади.
Матбуот анжуманида журнаслистлар ўзларини қизиқтирган саволларига атрофлича жавоб олишди.
Ф. ЖАББОРОВ,
ВДСБ ходими