Европада қишки вақтга — 1 соат орқага ўтилди

Европада қишки вақтга — 1 соат орқага ўтилди

Oktabr 30, 2019 0 By admin
136

Европанинг барча мамлакатларида, Россия ва Беларусь истисно қилинганда, якшанбадан соат миллари бир соат орқага сурилиб, қишки вақтга ўтилди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.

Европанинг барча мамлакатларида, айниқса, халқаро темирйўл ва ҳаво транспорти ташувларидаги уйғунликни сақлаш учун, бир пайтда — тонгги соат 4:00 да ўзгартирилди.

Соат милларини ўзгартириш доим бир йўсинда — март ва октябрнинг сўнгги якшанбасида амалга оширилади. Бу қоида Европа иттифоқининг барча мамлакатлари учун амал қилади.

Соат милларини қишки вақтга тўғрилаш ғояси Германиядан чиққан ва қўллана бошлаганига салкам 40 йил бўлди, Финляндия эса ушбу қоидага 1981 йилда ўтган сўнгги Европа мамлакати саналади. Бироқ финлар, барибир, қишки вақт тартибига кўникиша олмаяпти ва Европа иттифоқига шу қоидани бекор қилиш ташаббусини киритганди. Уларнинг таклифи 2019 йил баҳорида Европа парламентида овозга қўйилди ва 2021 йилдан кучга кириши кутилмоқда.