ТАДБИРКОРЛАРГА ЯҚИНДАН КЎМАК БЕРИЛМОҚДА

ТАДБИРКОРЛАРГА ЯҚИНДАН КЎМАК БЕРИЛМОҚДА

Oktabr 23, 2019 0 By admin
18

Тадбиркор – элга мададкор, деган гап бор халқимизда. Юртимизда тадбиркорлар сони ортиб, ишлаб чиқариш ҳажми кенгайса, сифати яхшиланса, бундан барча манфаат кўради. Мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг бош негизида ҳам тадбиркорликни ривожлантириш, ҳар бир оилада ишбилармонлик муҳитини шакл-лантириш ва бу борада изчил ҳаракат қилиш кўзда тутилган.
Кейинги йилларда тадбиркорларга ҳар томонлама қулайликлар яратилаётганлиги боис халқимиз орасида тадбиркорлик салоҳияти ортиб, арзон ва сифатли маҳсулотлар етиштиришга эришилмоқда. Хорижий давлатлардан олиб келишга одатланиб қолинган кўплаб маҳсулотларнинг ўзимизда рақобатбардоши ишлаб чиқарилаётганлигидан халқимиз мамнун. Президентимизнинг «Ўзбекистон Республикаси солиқ сиёсатини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони ҳам юртимизда солиқ сиёсатини янада такомиллаштириш, тадбиркорлар учун қулайликлар яратишга қаратилганлиги билан аҳамиятли. Ушбу ҳужжатга асосан қўшилган қиймат солиғи ставкаси 20 фоиздан 15 фоизга туширилди. Бу эса тадбиркорлар учун айни муддао бўлади, десак хато қилмаган бўламиз.
Туманимизда ҳам солиқ соҳасида амалга оширилаётган янгилик ва ўзгаришларни халқимизга етказишга, тадбиркорларга ҳар томонлама кўмак беришга ҳаракат қилаяпмиз.
Жорий йилнинг 1-октябридан бошлаб туманимизда ҳам 274 та хўжалик юритувчи субъектлар қўшилган қиймат солиғи тўлашга ўтди. Уларнинг 265 таси пахта ва бошқа қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчи фермер хўжаликлари, 2 таси йиллик товар айланмаси бир миллиард сўмдан ошиқ банк айланмасини амалга оширган фермер хўжаликлари, 7 та суғориладиган ер майдони 50 гектардан ортиқ фермер хўжаликларидан иборат.
Туман ДСИ ходимлари томонидан солиқ қонунчилигидаги янгиликлар, ўзгаришларни кенг жамоатчиликка етказиш, тадбиркор ва ишбилармонларнинг бу борадаги билим ва савиясини бойитиш мақсадида бир қатор тадбирлар, амалий семинарлар ўтказилмоқда. Ушбу тадбирларга малакали мутахассислар жалб этилиб, фермер хўжаликлари учун янгилик ҳисобланган ҚҚС тўлаш тартиби, солиқ ҳисоботларини тақдим этиш муддатлари ҳамда фармонда кўзда тутилган бошқа масалаларни фермер хўжаликлари мутасаддиларига етказилмоқда. Шунингдек, ҚҚС ставкасининг 20 фоиздан 15 фоизга туширилиши натижасида хўжалик юритувчи субъектлар ихтиёрида қолаётган маблағлар эвазига уларнинг моддий фаровонлиги яхшиланиб, имкониятлари кенгаяди. Шунингдек, ишлаб чиқариш ҳажмининг ортиши, қўшимча иш ўринлари яратиш имкониятлари пайдо бўлади. Бир сўз билан айтганда корхона ва ташкилотларнинг фойда кўрсаткачи ижобий томонга шаклланади.
ҚҚС тўловчиларнинг сони ортиши солиқ тизимида яратилган енгилликларга боғлиқ. Ана шунда солиқ тўловчилар учун ўзига хос ва мос тизим шаклланади, бундан ҳар икки томон манфаат кўради.
Туман Давлат солиқ инспекциясидан ушбу қўшилган қиймат солиғи тўлашга ўтган хўжаликларга Фармон талабларини тушунтириш, ҳисоботларни тайёрлаш ва бошқа масалаларда яқиндан кўмаклашиш учун 14 нафар малакали ходимлар бириктирилган. Улар томонидан ҳар бир фермер хўжалиги мутасаддиларига зарурий маслаҳатлар бериб келинмоқда.
Чори ШУКУРИЛЛАЕВ,
Муборак тумани Давлат солиқ инспекцияси камерал назорат шўбаси бош инспектори