ВАҚТИНГИЗНИ ТЕЖАНГ!

ВАҚТИНГИЗНИ ТЕЖАНГ!

Oktabr 11, 2019 0 By admin
90

Бугунги кунда аҳолига қулайликлар яратиш мақсадида  Давлат солиқ қўмитасиmy.soliq.uzпортали орқали 45 турдаги электрон давлат хизматлари кўрсатилмоқда. Шу жумладан, порталда юридик, жисмоний шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар учун солиқ тўловчининг шахсий кабинетларташкил этилган.

Жорий йил бошидан my.soliq.uz порталидаги солиқ тўловчиларнинг шахсий кабинетларига вилоят бўйича жами 61 мингдан ортиқ фойдаланувчилар томонидан 989 мингдан ортиқ мурожаатларқилинган. Шахсий кабинетлар орқали тадбиркорлик субъектлари томонидан 364,1 млрд.сўм солиқлар электрон шаклда тўланди. Аҳолига кўрсатилаётган электрон давлат хизматлари уларнинг вақтини тежаб, ортиқча оворагарчиликларни олдини олишга хизмат қилади.