СОЛИҚ ХИЗМАТИ – ТАДБИРКОРГА КЎМАКЧИ

СОЛИҚ ХИЗМАТИ – ТАДБИРКОРГА КЎМАКЧИ

Oktabr 9, 2019 0 By admin
40

Юртимизда тадбиркорларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва уларга кенг имкониятлар яратиш асосий масалалардан бири ҳисобланади. Мамлакатимиз раҳбарининг “Тадбиркор бу ҳақиқий фидоий инсон. Шахсан мен бундай инсонларни, иккитагина иш ўрнини яратган тадбиркорни бошимга кўтаришга тайёрман” ёки “Тадбиркор йўлига қарши чиқиш давлат сиёсати, Президент сиёсатига қарши чиқишдир” деган фикрлари масалага қанчалик эътибор ва ғамхўрлик кўрсатилаётганидан далолат беради.
Шу сабабли ҳам бугун давлат органлари тадбиркорларни назорат қилувчи эмас, балки уларга кўмаклашувчи, ёрдам берувчи ташкилот сифатида фаолият юритмоқдалар.
Масалан, солиқ идоралари “Солиқ хизмати—инсофли солиқ тўловчиларнинг ишончли ҳамкори” шиори остида фаолият кўрсатаётгани ҳам сўзимизнинг исботидир.
Бугун вилоятимизда солиқ солиш объектлари ва солиқ солиш билан боғлиқ объектларни аниқлаштириш мақсадида кўздан кечириш ҳамда сўров ўтказиш тадбирлари ўтказилмоқда.
Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида 7422 та объектлар ўрганилиб, уларда жами 12451 та қонунбузилиш ҳолатлари аниқланган. Шундан,10505 та ҳолатда қонунбузарликлар жойида бартараф этилди.
Масалан, 2035 нафар шахслар ҳужжатсиз ноқонуний фаолият юритаётгани аниқланиб, 1640 нафарининг рўйхатдан ўтиши таъминланди.
Юридик шахслар 868 нафар ходимларни норасмий ишлатаётгани маълум бўлди ва 684 нафарининг фаолияти қонунийлаштирилди.
Шунингдек,якка тартибдаги тадбиркорлар 1474 нафар ходимларни норасмий ишлатилаётгани аниқланди ва 1311 нафар ходимлар фаолияти қонунийлаштирилди.
Бундан ташқари 1743 та тадбиркорлик субъектларида назорат касса машинаси йўқлиги аниқланди. 1309 та ҳолатда бундай камчиликлар тезда бартараф этилди.
Ўрганишлар давомида 1092 нафар тадбиркор банкларда ҳисоб рақами очмасдан фаолият кўрсатиб келаётгани аниқланди ва шундан 890 нафарига банкда ҳисоб рақами очишига кўмак берилди.
Ушбу тадбирлардан кўзланган асосий мақсад аниқланган қонунбузилиш ҳолатларини солиқ тўловчи томонидан мустақил бартараф этиш имкониятини яратишдан иборатдир.
Натижада, юртимизда тадбиркорлар сони ортади, солиқ базаси кенгаяди, иқтисодиётимиз барқарорлиги таъминланади.
Қашқадарё вилояти Давлат солиқ бошқармаси Матбуот хизмати