ХАЛҚЧИЛ СИЁСАТДАН АҲОЛИ РОЗИ

ХАЛҚЧИЛ СИЁСАТДАН АҲОЛИ РОЗИ

Oktabr 9, 2019 0 By admin
10

Халқимиз ҳаётидаги ижобий ўзгаришларни, эртага эмас, яқин келажакда эмас, бугун кўриши керак. Президентимиз томонидан билдирилган ушбу фикрлар, юртимизда олиб борилаётган улкан ислоҳотлардан кўзланган эзгу мақсадларнинг негизини ташкил этмоқда, десак муболаға бўлмайди.

Барчамизга маълумки, Ўзбекистон Республикаси  Президентининг  2019 йил 8 январдаги «Ҳудудларни комлпекс ижтимоий иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар фаолиятини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» ги қарори,  2019 йил 17 январда «Аҳоли муаммолари билан ишлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони қабул қилинганди.

Ушбу муҳим ҳужжатлар аҳоли муаммоларини ўрганиш ва унга ечим топишда муҳим аҳамият касб этмоқда. Унга кўра, жойларда ташкил этилаётган сайёр қабуллар одамлар билан юзма-юз учрашиб, улар билан мулоқот ўрнатишда асос бўлмоқда.

Муборак туманининг чекка ҳудудидаги «Янгиобод» маҳалласида ўтказилган вилоят Давлат солиқ бошқармаси бошлиғининг сайёр қабулида аҳолини қийнаб келаётган масалалар юзасидан мурожаатлари тингланди. Ички йўлларни таъмирлаш, электр энергияси таъминоти, суюлтирилган газ баллонларини етказиб бериш ва бошқа масалалар бўйича жами 9 нафар фуқароларнинг 14 та масала юзасидан мурожаатлари тингланди. Вилоят IV-сектор раҳбарининг сайёр қабули давомида барча мурожаатлар юзасидан тегишли ташкилот вакилларининг изоҳлари эшитилди. Масалалар ечими бўйича аниқ муддатлар белгиланди. Айрим муаммолар юзасидан тушунтиришлар берилди.

– Мен электр таъминоти билан боғлиқ масала юзасидан мурожаат қилдим. Масала юзасидан мутасадди ташкилот вакиллари менга маълумот беришди – дейди Азамат Равшанов. – Шунингдек, яшаш жойимга келиб аҳволимни ўрганишди.  Камчиликларни бартараф этиш юзасидан тегишли идора вакилларига топшириқлар берилди. Мен бундан хурсандман. 

Шунингдек, сайёр қабул давомида мактаб ўқувчиларига ўқув қуроллари, китоблар, кам таъминланган оила вакилларига озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди. Президентимизнинг «Инсонларнинг дарду ташвишларини ўйлаб яшаш – инсонийликнинг энг олий мезонидир» деган ҳаётбахш фикрлари бор.Бугунги кунда ҳудудларда ўтказилаётган сайёр қабуллар халқ ичига кириб бориш, унинг дардини тинглаш, ташвиш ва муаммоларига бамаслаҳат ечим излашнинг энг самарали воситаси сифатида катта аҳамият касб этмоқда.

Қашқадарё вилояти Давлат солиқ бошқармаси Матбуот хизмати