СОЛИҚ ТЎЛОВЧИЛАРГА АМАЛИЙ ЁРДАМ БЕРИЛМОҚДА

СОЛИҚ ТЎЛОВЧИЛАРГА АМАЛИЙ ЁРДАМ БЕРИЛМОҚДА

Oktabr 9, 2019 0 By admin
14

СОЛИҚ ТЎЛОВЧИЛАРГА

АМАЛИЙ ЁРДАМ БЕРИЛМОҚДА

Сўнгги йилларда солиқ тизимида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Ушбу янгиликларни аҳолига етказиш мақсадида жойларда соҳа мутахассислари томонидан тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.

Маълумки, жорий йилнинг 27 июнь куни Президентимизнинг «Солиқ ва божхона имтиёзлари берилишини янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони имзоланди.

Президентимиз томонидан, солиқ ислоҳотларини навбатдаги босқичига ўтишни, яъни, товарлар ва хизматлар таннархини пасайишига таъсир қилувчи қўшилган қиймат солиғининг тўлақонли занжирини яратиш, солиқ ва божхона имтиёзларини қайтадан кўриб чиқиб, имтиёзларни бериш амалиётини тартибга солиш орқали ҳақиқий рақобат майдонини яратиш муҳим вазифа сифатида белгилаб берилди.

Бугун соҳадаги ўзгаришларни солиқ тўловчиларга тушунтириш, муаммоларни ўрганиш мақсадида  вилоят Давлат солиқ бошқармаси ташаббуси билан Fузор ва Қамаши туманида ташкил этилган фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ҳузуридаги  «Бухгалтерия маркази»ларида тадбир ўтказилди. Fузор туманида 330 та фермер қўшилган қиймат солиғи тўловчиси сифатида рўйхатдан ўтди. Суҳбат жараёнида мутасаддилар янги солиқ тўлаш режимига ўтаётган фермер хўжаликлари раислари ва тадбиркорлик субъектлари вакилларининг саволларига жавоб қайтарди.

 -Биз фермер хўжалиги раҳбарларига ҳисоботларини тайёрлашга ёрдам бермоқдамиз. Албатта, бу борада ўзимизда ҳам айрим саволлар туғилмоқда:-дейди ҳисобчи Марҳабо Мақсудова. – Мавжуд тушунмовчиликлар юазсидан солиқ идоралари ходимлари бизга керакли маслаҳатларни бериб келмоқдалар.

Қамаши туманида ташкил этилган «Бухгалтерия маркази»да ўтган суҳбат жараёнида ҳам мавжуд саволларга атрофлича жавоблар қайтарилди.

Жорий йилнинг 26 сентябрь куни Президентимиз томонидан «Ўзбекистон Республикаси солиқ сиёсатини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармон имзоланди. Фармон билан республикамизда қўшилган қиймат солиғи ставкаси 2019 йил 1 октябрдан бошлаб, 20 фоиздан 15 фоиз пасайтирилди.

Қўшилган қиймат солиғи тўловчиси сифатида рўйхатдан ўтаётган фермерлар фаолиятида учраётган саволларга жавоб бериб бориш мақсадида  фермер хўжаликларининг ҳар 10 тасига бир нафардан солиқ идораларининг малакали ходимлари бириктириб қўйилди.

-Бизнинг фермер хўжалигимиз пахта етиштиришга мўлжалланган – дейди Қамаши туманидаги «Соҳил» фермер хўжалиги раҳбари Нортожи Қосимов. -Жорий йилнинг 1 октябридан қўшилган қиймат солиғини тўлашга ўтдик. Дастлабки ҳисоб китобларимизга қараганда сезиларли даражада фойда кўрарканмиз. 

Солиқ хизмати – инсофли солиқ тўловчиларнинг ишончли ҳамкори сифатида бухгалтерия ҳисобини юритиш, ҳисоботларни тайёрлаш ва топширишда яқиндан кўмаклашиб, юзага келаётган барча саволларига ҳам жавоб бериб келмоқда.

Бир сўз билан айтганда, Президентимизнинг ушбу Фармони тадбиркорлик субъектлари учун янада енгилликлар яратиб, мамлакатимизда бизнес жараёнларининг жадаллашуви, ишбилармонлик муҳитини янада яхшилаш ва аҳолининг даромадларини ошишида муҳим омил бўлади.

Қашқадарё вилояти Давлат солиқ бошқармаси Матбуот хизмати