ТАНЛОВ FОЛИБЛАРИ АНИҚЛАНДИ

Avgust 21, 2019 0 By admin
30

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги  Ахборот ва оммавий коммуникациялар  агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Ёзувчилар уюшмаси, «Ўзбеккино» Миллий агентлиги, Ўзбекистон журналистлари ижодий уюшмаси, Ўзбекистон Бадиий академияси, «Тасвирий ойина» ижодий уюшмаси, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси ҳамкорлигидаги мамлакатимиз мустақиллигининг  йигирма саккиз йиллигига бағишланган «Энг улуғ, энг азиз» анъанавий кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.

«Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!» деган эзгу ғояни ўзида мужассам этган танловда 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг 5 та устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар Стратегияси ҳамда «Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили» давлат Дастури, «Обод қишлоқ», «Обод маҳалла», «Ҳар бир оила – тадбиркор», «Ёшлар – келажагимиз», «Беш  ижобий ташаббус» каби муҳим дастур ва режалар доирасида олиб борилаётган туб ислоҳотларнинг маъно-мазмунига бағишланган ижодий ишлар сарҳисоб қилинди. Охирги йилларда сиёсий-ижтимоий, иқтисодий ҳаётдаги ўзгаришлар, жамиятимиз қиёфасининг бутунлай ўзгаргани, бу ижобий ўзгаришлар юртдошларимиз ҳаётида ўз ифодасини топаётганига алоҳида эътибор қаратувчи, халқимизнинг турмуш даражасини, онгу тафаккури, билим ва маданиятини ошириш бўйича қилинган ишларни чуқур илмий таҳлил асосида ҳаётий мисоллар орқали очиб берувчи асарлар, ижодий ишлар шулар жумласидан.

Анъанавий кўрик-танловда ёзувчи ва шоирларнинг бадиий асарлари, босма ОАВ ходимларининг журналистик ишлари, телевидение ва радио ижодкорларининг материаллари, интернет журалистикаси, тасвирий санъат, фото, дизайн асарлари, кино санъати асарлари, номинациялар бўйича муносиблар аниқланди.

Танловга тақдим этилган асарлар, ижодий ишлар ҳакамлар ҳайъати томонидан баҳоланиб, ғолиблар номи эълон қилинди. Ватанимиз мустақиллигининг йигирма саккиз йиллик байрами арафасида ўтказилган мазкур танловда «Хазина» газетаси таҳририяти ижодий ходими Лочин Элматов ҳам иштирок этиб, босма оммавий ахборот воситалари ходимларининг мақолалари номинация бўйича фахрли иккинчи ўринга сазовор бўлди.

Таҳририятимиз номидан Лочин Элматовни ғолиблик билан муборакбод этиб, келгуси ижодий ишларида юксак парвозлар тилаймиз.

Ш. МАЖИДОВ Муаллиф олган сурат.