СОЛИҚ СОҲАСИДАГИ ЎЗГАРИШЛАРГА БАFИШЛАНДИ

Avgust 21, 2019 0 By admin
29

Мамлакатимизда солиқ соҳасини ислоҳ этиш, тизимга  ривожланган давлат тажрибаларини изчил жорий қилиш орқали иқтисодиётни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 июндаги «Солиқ ва божхона имтиёзлари берилишини янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони  ҳамда 10 июлдаги «Солиқ маъмуриятчилигини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Қарори ва бошқа қабул қилинган янги қонун ҳужжатлари мазмун-моҳиятини тушунтириш мақсадида вилоят ҳокимлиги мажлислар залида семинар ташкил этилди. Семинарда Давлат солиқ қўмитаси бошқарма бошлиғи Нодир Эркаев, вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Хуррам Жўраев ҳамда вилоят давлат солиқ бошқармаси бошлиғи Равшанжон Насимовлар иштирок этишди.

Семинарга маҳаллий ҳокимликлар масъул ходимлари, давлат солиқ хизмати органи вакиллари ва тадбиркорлар таклиф этилиб, уларни қизиқтирган барча саволларига батафсил жавоблар қайтарилди.

Зариф КЕЛДИЁРОВ,ВДСБ ходими