ЎЗ УСЛУБИМНИ ЯРАТМОҚЧИМАН дейди ёш тадбиркор Ботир Қоров

ЎЗ УСЛУБИМНИ ЯРАТМОҚЧИМАН дейди ёш тадбиркор Ботир Қоров

Iyun 19, 2019 0 By admin
39

Тадбиркорлик бугунги кунда давлатимиз узра кенг қулоч ёйган ҳаракатга  айланди. Юртимизнинг қайси гўшасига борманг тадбиркор ва ишбилармонлар учун ҳар томонлама қулайликлар яратилаётганлигига гувоҳ бўласиз. Бу имкониятлардан оқилона фойдаланаётган замондошларимиз дилқувонар ютуқларга эришаётганликлари ҳам, ҳеч кимга сир эмас. Бундан нафақат тадбиркорнинг ўзи, балки атрофдагилар ҳам, мамкатимиз ҳам манфаат кўрмоқда.

Собиқ тузум даврида хорижда ишлаб чиқарилган кийим-кечакларга ўзгача назар билан қаралар эди. Тўғрисини айтганда ўша пайтларда хориждан келтирилган маҳсулотлар сифатлилиги билан ажралиб турарди, шу боисдан юртимизда ишлаб чиқарилган кийим-кечакларга нисбатан устун эди. Аммо бугунги кунда юртимиз тадбиркорлари томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг  кундан-кунга сифатлилик даражаси  ортиб хорижда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар билан рақобатлаша оладиган даражага етди, десак муболаға бўлмайди.

Муборак туманида фаолият кўрсатаётган «Қоров Ботир Ҳамро ўғли» корхонасида тайёрланаётган кийим-кечаклар ҳам сифат жиҳатдан хорижникидан қолишмайди. Айни кунларда 12 нафар ишчи хизматчилар фаолият кўрсатаётган ушбу корхонада эркак ва аёллар кийим-кечаклари, элита пардалар ва бошқа уй жиҳозлари тайёрланади.

–   Ёшлигимдан ўзимни корхонам бўлишини  орзу қилардим. Кийим-кечак тайёрлашда ҳам ўзгача услуб, дезайн  ҳақида ўйлардим, -дейди ёш тадбиркор Ботир Қоров. – Даслаб Тошкент  шаҳрида ишлаб соҳа сир-асрорларини ўргандим. Уч  йил олдин туманимиз  марказидаги «Ёшлик» маҳалласида цех ташкил қилиб фаолиятимизни бошлагандик. Аста-секинлик билан доимий мижозларга ҳам эга бўлдик. Натижада ҳар йили 40-45 миллион  сўм давромад олаяпмиз. Ишчиларимиздан  ташқари яна 6 нафар ёшларни шогирдликка қабул  қилиб уларга касб сирларини ўрганишларида  яқиндан кўмак бераётганлигимиз туфайли улар тезда ўз кисбини устасига айланишмоқда.

Тадбиркорнинг режалари бисёр. Фаолият турини кенгайтириш, ҳар томонлама рақобатбардош маҳсулот ишлаб чиқариш учун астойдил ҳаракат қилишмоқда. Бу эзгу ниятларни амалга ошириш  учун барча қулайликлар мавжуд.

З. ХАЛИЛОВ