АҲОЛИ МУРОЖААТЛАРИ – ЭЪТИБОРДА

May 30, 2019 0 By admin
22

Вилоят Давлат солиқ бошқармаси бошлиғи, вилоят IV-сектор раҳбари Равшанжон Насимов Миришкор  туманида сайёр қабул ўтказди.

Маълумки, кейинги пайтларда аҳоли мурожаатлари билан ишлашга жиддий эътибор берилиб, одамларнинг мавжуд муаммолари  ҳар томонлама ўрганилиб, бу муаммоларни зудлик билан баратараф этиш чора-тадбирлари кўрилмоқда. Миришкор туманида ўтказилагн сайёр қабулда ҳам тумандаги «Гулистон», «Чандир», «Янги ҳаёт», «Маданият», «Истиқлол», «Шодлик» ва «Вори» МФЙларда истиқомат қилаётган аҳоли вакилларидан 78 нафар фуқаролар қатнашиб, ўзларини қийнаб келаётган муаммолар юзасидан мурожаат қилдилар.

Мурожаатлар, асосан, соғлиқни сақлаш, таълим, банкдан кредит олиш, уй-жой ва кадастр масалаларида бўлди. Мазкур сайёр қабул жараёнида фуқаролар суюлтирилган газ баллонлари етказиб берилиши борасидаги камчиликлар юзасидан бир неча марта  мурожаат қилдилар. Сайёр қабулда иштирок этган туман ҳокими Р. Комилов ва соҳага мутасадди ташкилотлар раҳбарлари бу масалага тезда ижобий ечим топадиган бўлишди.

Аҳоли томонидан қилинган мурожаатларни 16 таси жойида ҳал этилган бўлса, битта мурожаат юзасидан ҳуқуқий маслаҳат берилди. Бундан ташқари, вақт ва ўрганиш талаб этадиган ўнта масала назоратга олиниб, ижроси юзасидан аниқ муддат белгиланди.Д. СУЛТОНОВ