САЙЁР ҚАБУЛЛАР ДОИМИЙ РАВИШДА ЎТКАЗИЛМОҚДА

May 2, 2019 0 By admin
137

«Нишон тонги» газетасининг 2019 йил 26 апрель 15-сонида “Ўз вазифасига совуққонлик билан қараётган мутасаддилар қачонгача мурожаатларга юзаки жавоб қайтаришади?” сарлавҳали суҳбат чоп этилган. Суҳбат Ўзбекистон Республикаси Президентининг Нишон туманидаги Халқ қабулхонаси мудири Фахриддин Жумаев билан ўтказилган. Нишон тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи томонидан Халқ қабулхонасида қабуллар ташкил этилмагани юзасидан нотўғри танқид қилинган.
Нишон тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи, 4-сектор раҳбари томонидан жорий йилнинг ўтган даври давомида 10 та сайёр қабуллар ташкил этилган. Сайёр қабулларда жами 537 нафар киши қатнашган бўлиб, 77 нафар фуқаролардан турли масаладаги мурожаатлар келиб тушган. Мурожаатларнинг 37 таси қаноатлантирилган бўлса, 33 та масала юзасидан фуқароларга ҳуқуқий тушунтириш берилган.13 та мурожаат бўйича масалалар туман “йўл харитаси”га киритилган.
Бундан ташқари Нишон тумани Халқ қабулхонасида ҳар шанба куни ташкил этиладиган қабулларда туман давлат солиқ инспекцияси раҳбари доимий қатнашиб келган. 7 маротаба ташкил этилган қабулларда жами 18 та мурожаатлар келиб тушган.

Қашқадарё вилояти давлат солиқ бошқармаси
Жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот шўъбаси