ҲУДУДИЙ ДАВЛАТ СОЛИҚ ИНСПЕКЦИЯЛАРИГА ЯНГИ РАҲБАРЛАР ТАЙИНЛАНДИ

ҲУДУДИЙ ДАВЛАТ СОЛИҚ ИНСПЕКЦИЯЛАРИГА ЯНГИ РАҲБАРЛАР ТАЙИНЛАНДИ

May 6, 2019 0 By admin
13

Давлат солиқ қўмитаси раисининг 2019 йил 25 апрелдаги буйруғига асосан  вилоятимиздаги 5 та ҳудудий давлат солиқ инспекциясига янги раҳбарлар тайинланди.

Бахтиёр Асрорович Усмонов – Чироқчи тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи этиб тайинланди.

Б.Усмонов 1976 йилда  туғилган. 1998 йили Қарши муҳандислик иқтисодиёт институтини тамомлаган. У солиқ тизимидаги фаолиятини Нишон тумани давлат солиқ инспекцияси Жисмоний шахсларга солиқ солиш ва назорат бўлими участка давлат солиқ инспектори лавозимида бошлаган. Янги лавозимга тайинлангунга қадар Нишон тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи вазифасида ишлаган.

Улуғмурот Сайимович Бутаёров – Нишон тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи этиб тайинланди.

У.Бутаёров 1977 йилда  туғилган. 2000 йили Қарши давлат университетини тамомлаган. У солиқ тизимидаги фаолиятини Косон тумани давлат солиқ инспекцияси Ҳисобга олиш, таҳлил қилиш ва солиқ статистикаси бўлими бошлиғи лавозимида бошлаган. Янги лавозимда фаолият бошлашига қадар вилоят давлат солиқ бошқармаси Камерал назорат бўлими давлат солиқ бош инспектори вазифасида фаолият кўрсатган.

Аброр Ўткирович Темиров – Муборак тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи этиб тайинланди.

А.Темиров 1981 йилда  туғилган. 2006 йили Қарши давлат университетини тамомлаган. У солиқ тизимидаги фаолиятини Косон тумани давлат солиқ инспекцияси Юридик шахсларга солиқ солиш бўлими давлат солиқ инспектори лавозимида бошлаган. Янги лавозимда иш бошлагунга қадар у Косон тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғининг биринчи ўринбосари вазифасида ишлаб келган.

Маҳмуд Музаффарович Шерданаев – Шаҳрисабз шаҳар давлат солиқ инспекцияси бошлиғи этиб тайинланди.

М.Шерданаев 1962 йилда туғилган. 1989 йили Тошкент халқ хўжалиги институтини тамомлаган. У солиқ тизимидаги фаолиятини Деҳқонобод тумани давлат солиқ инспекцияси Барча бошқа солиқлар бўлими давлат солиқ катта инспектори лавозимида бошлаган. Янги лавозимга тайинлангунга қадар  вилоят давлат солиқ бошқармаси Камерал назорат бўлими давлат солиқ бош инспектори вазифасида ишлаган.

Обиджон Қурбонович Ҳасанов – Қарши тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи этиб тайинланди.

О.Хасанов 1973 йилда  туғилган. 1995 йили Қарши давлат университетини, 2001 Тошкент давлат иқтисодиёт университетини тамомлаган. У солиқ тизимидаги фаолиятини Қарши тумани давлат солиқ инспекцияси Тушумларни жамлаш ва назорат қилиш бўлими давлат солиқ инспектори лавозимида бошлаган. Янги лавозимда иш бошлашга қадар Қарши шаҳар давлат солиқ инспекцияси бошлиғи ўринбосари вазифасини бажарувчиси вазифасида ишлаган.

ВДСБ жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот шўбаси