ҲАМКОРЛИК ЯНАДА МУСТАҲКАМЛАНАДИ

ҲАМКОРЛИК ЯНАДА МУСТАҲКАМЛАНАДИ

Aprel 29, 2019 0 By admin
92

Қарши шаҳрида вилоят Давлат солиқ бошқармаси бошлиғи Равшанжон Азимович Насимов иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда республика оммавий ахборот воситаларининг вилоятдаги

мухбирлари, вилоятда фаолият кўрсатаётган телевидение,  радио ва матбуот нашрларининг вакиллари иштирок этдилар.

Президентимизнинг «Ўзбекистон Республикасининг Солиқ сиёсатини такомиллаштириш Концепцияси тўғрисида»ги Фармонига асосан солиқ соҳасида қатор янгиликлар жорий қилинди. Бугунги кунда Давлат солиқ хизмати органига солиқ тўловчиларнинг бизнес-ҳамкори ва маслаҳатчиси сифатидаги янги имиджини яратиш орқали хизмат кўрсатишга йўналтирилган идорага айлантириш, ҳар бир ходим томонидан «Солиқ хизмати – инсофли солиқ тўловчиларнинг ишончли ҳамкори» деган мақсадли вазифани сўзсиз бажариш муҳим вазифа қилиб белгиланган. Бу борада солиқ хизмати идоралари ва солиқ тўловчилар ўртасидаги ҳамкорликни янада мустахкамлашда, солиқ қонунчилигидаги ўзгаришлардан аҳолини ҳабардор қилишда, хуфёна иқтисодиёт билан шуғулланиш ва солиқдан қочиш қонунбузарлик эканлигини кенг оммага тушунтиришда оммавий ахборот воситаларининг роли аҳамиятлидир. Вилоят Давлат солиқ бошқармаси ва  шаҳар, туман давлат солиқ инспекциялари томонидан тизимдаги янгиликларни солиқ тўловчиларга етказишда ОАВлар билан доимий ҳамкорлик йўлга қўйилган. ОАВлар билан биргаликда материаллар тайёрлашда ҳар бир солиқ инспекциясида алоҳида ходимга вазифа юклатиб қўйилган. Солиқ идоралари фаолиятида ошкоралик ва очиқликни таъминлашда, солиқ тўловчилар билан ҳамкорликни кенг йўлга қўйишда бу ишлар катта самаралар бермоқда.

Матбуот анжуманида вилоят Давлат солиқ бошқармаси бошлиғи ўз сўзида вилоят солиқ идоралари томонидан жорий йилнинг дастлабки чорагида амалга оширилган ишлар, белгиланган прогноз режа кўрсаткичларининг бажарилиши, янги солиқ заҳираларини излаб топиш, ноқонуний фаолият кўрсатиб келаётган жисмоний шахсларни рўйхатдан ўтказиш, фаолиятини тўхтатган якка тартибдаги тадбиркорлар фаолиятини тиклаш ва бошқа соҳаларда олиб борилаётган ишлар ҳақида журналистларга батафсил тушунчалар бериб ўтди.

Оммавий ахборот воситалари ходимлари солиқ соҳасига оид ўзларини қизиқтирган барча саволларга жавоб олишди. Келгусида бундай матбуот анжуманларини ҳар чорак якуни бўйича доимий ўтказиб туришга келишиб олинди.

Д. СУЛТОНОВ Суратларда матбуот анжуманидан лавҳалар акс эттирилган.