ХАЛҚ БИЛАН ЮЗМА-ЮЗ МУЛОҚОТ

ХАЛҚ БИЛАН ЮЗМА-ЮЗ МУЛОҚОТ

Aprel 29, 2019 0 By admin
119

Вилоят Давлат солиқ бошқармаси бошлиғи, вилоят IV сектор раҳбари Равшанжон Азимович Насимовнинг сайёр қабули Китоб туманида бўлиб ўтди.

Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳоли муаммоларини ўрганиш, бандликни таъминлаш ва бошқа масалаларда аҳоли билан ўтказилаётган юзма-юз мулоқотлар қатор муаммоли масалаларга ечим топишда муҳим омил бўлмоқда. Вилоят Давлат солиқ бошқармаси бошлиғининг сайёр қабулида ҳам шу сингари масалалар юзасидан  мурожаатлар бўлди.

Шу куни фуқаролар томонидан қишлоқ ҳудудида жойлашган кўприкни таъмирлаш, ички йўлларни ободонлаштириш, ичимлик суви муаммолари, кадастр ва ер ажратиш масалалари, электр энергияси тортиб келинган устунларни алмаштириш, мактаб қурилиши каби вазифаларни ҳал этиш юзасидан 30 та мурожаат келиб тушди. 74 нафар фуқаро иштирок этган сайёр қабулда мурожаатларнинг 7 таси жойида хал этилди, 6 та мурожаат эгаларига ҳуқуқий маслаҳатлар берилди. Ҳал этиш учун ўрганиш ва вақт талаб этадиган мурожаатлар назоратга олиниб, бажарилиш муддатлари белгиланди.  

– Бугунги сайёр қабул мен учун жуда фойдали бўлди, – дейди «Варганза» маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Дилдора Қайимова. – Яшаб турган уйимиз таъмирталаб бўлиб қолганлиги учун ёрдам сўраб қилган мурожаатим қаноатлантирилди. Ҳомий ташкилотлар томонидан уйимиз таъмирланадиган бўлди. Бундан жуда хурсандман.

Сайёр қабул давомида Минглар қишлоғида яшовчи Бекзод Сатторовнинг даволаниш учун сўраб қилган мурожаати вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси вакиллари томонидан ижобий ҳал этилди. Шунингдек, “Улуғбек” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Жасурбек Қодиров саломатлиги юзасидан ногиронлик нафақаси тайинланиши ва уй-жой муаммоси хусусида қилган мурожаати қаноатлантирилди. Гулбаҳор Қурбоновага тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш борасида тегишли ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.З. ХАЛИЛОВ